30 июн 11:55
Янгиликлар
Теннис
Мағлубиятга учраган Кербер камида 17 июлгача дунёнинг 1-ракеткаси бўлиб қолади
Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси Анжелик Кербер камида 17 июлгача WТА рейтингидаги карвонбошилигини сақлаб қолади.
Германиялик теннисчи кеча Англиянинг Истбурн шаҳрида ўтказилаётган турнирнинг чорак финалида британиялик Йоханна Контага 3:6, 4:6 ҳисобида имкониятни бой берган эди.
Бундан руминиялик Симона Халеп фойдалана олмади.
Дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси ҳам ўз ўрнида чорак финал учрашувида даниялик
Каролин Возняцкига ютқазиб қўйди.
Ҳавола :
Фикрлар