UZ

Сўнгги янгиликлар

07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0

25 июл 08:43
Янгиликлар

Шахмат

Магнус Карлсен 14 ёшли Нодирбекни эътироф этди!

Дунёнинг энг ёш гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов Биле (Швейцария) шаҳрида ўтказилаётган халқаро мусобақанинг рапид-турнирида совриндор бўлди!

Хабар берганимиздек, Абдусатторов Биледаги иштирокини бир вақтнинг ўзида 16 ёшгача бўлган 16 нафар шахматчига сеанс бериш билан бошлаган эди. Нодирбек 16 партиянинг 15тасида ғалаба қозонган ва фақат биттасида дуранг натижа қайд этганди. Ўн тўрт ёшли ҳамюртимизнинг бу мастер-класси, яъни маҳорат сабоғи жаҳон чемпиони Магнус Карсленнинг эътирофига сазовор бўлди. Карлсен маҳаллий телевиденияга берган интервьюсида 13 ёшида дунёнинг энг ёш иккинчи гроссмейстерига айланган Нодирбекни алоҳида тилга олган. 

Ана шундай “ақлий ҳужум”дан сўнг ҳамюртимиз нуфузли Swiss Rapid Chess Championship мусобақасида муваффақиятли тарзда иштирок этди. Швейцарча тизимда 9 турдан иборат бахсларда Абдусатторов 7 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра тўртинчи ўринни эгаллади. Энг яхши натижага 8 очко тўплаган россиялик Михаил Антипов (Россия, 2621) эришди. Мусобақада 2-3 ўринларни 7,5тадан очко жамғарган гроссмейстерлар - Аравиндх Читамбарам (Ҳиндистон, 2597) ва Александр Донченко (Германия, 2577) банд этишди. 

Нодирбек тезкор шахмат мусобақасидан сўнг стандарт шахмат баҳсларида ҳам иштирок этди. Биледа ўтаётган халқаро фестивалнинг Master Tournament мусобақасида 31 давлатдан келган 117 шахматчи ўз маҳоратини намойиш этяпти. Улар орасида жаҳон чемпиони Магнус Карлсен бошчилигидаги 6 нафар супер гроссмейстерлар ҳам бор. Нодирбек  Абдусатторов (2534 стандарт бўйича рейтинги) турнирда 23-рақам остида таснифланган бўлиб, илк турда швейцариялик шахматчини мағлуб этди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг