17 янв 11:01
Янгиликлар
Бокс/ММА
Магомед Курбанов Исроил Мадримов билан жанг ҳақида: "Ичим "ёняпти", мен шу жанг билан яшаяпман"
Россиялик боксчи Магомед Курбанов "Матч ТВ" телеканалига берган интервьюсида ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан эҳтимолий жанги ҳақида гапирди.
"Мадримов билан жанг бўлади. Жангнинг дастлабки муҳокамалардаги манзили мавжуд, аммо биз аниқ маълумотларни кутяпмиз. Ҳозир ичим "ёняпти", мен шу жанг билан яшаяпман. Мотивациям ақл бовар қилмас даражада. Смит билан жангдан олдин ҳам шунга ўхшаш воқеани бошдан кечирганман", - деди Курбонов.
Маълумот ўрнида, аввалроқ ушбу вазнда америкалик боксчи Жермелл Чарло мутлақ жаҳон чемпиони эди, бироқ боксчи IBF ва WBО чемпионлик камарларидан маҳрум қилинди. Шунингдек, Чарло қолган иккита йўналишдаги камаридан ҳам айрилиш арафасида.
Шундай бўлган тақдирда, Мадримов ва Курбанов вакант қоладиган WBA камари учун жанг қилади.
Ҳавола :
Манба : MatchTV
Фикрлар