UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02Тахмина Икромова Тошкентдаги Жаҳон кубогида совриндор бўлди 0 16:40Циципас "Мастерс" иккинчи даврасида 118-ракеткага ютқазиб қўйди 0 16:16ТАВСИЯ ҚИЛАМИЗ: Дунёнинг энг яхши боксчиси Теренс Кроуфорднинг трaгедияга бой болалик ҳикояси 0 15:48"Атлетико" мухлислари рақиб футболчисини "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса... 0 15:25Холлоуэй Топурия билан 66 минг мухлис сиғадиган аренада жанг қилмоқчи 0 15:01Дунёнинг биринчи ракеткаси Mutua Madrid Open 1/8 финалида 0 14:40Жошуа Фьюри-Усик жанги учун тахминини айтди 0 14:19Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин 0 13:55Йўғе?! Райан Гарсия Энтони Жошуа билан жанг қилиш истагида 0 13:29Медведевнинг Мадрид "Мастерс"даги юриши бошланди 0 13:05UFC: "Ўзбекистон, сенда ғолиб бор" 0 12:38Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди 0 12:17WBA Кроуфорд - Мадримов жангига оид яна бир янгиликни эълон қилди 0 11:55Шунақаси ҳам бўлар экан: 0:17 дан сўнг Кувайт Ўзбекистон билан ўйинни давом эттиришни истамади 0 11:33Бугун бокс бўйича Осиё чемпионатида 6 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади 0

29 окт 07:20
Янгиликлар

Бошқалар, Қизиқарли!

Макгрегор, Роналду, Болт, Месси... Охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчилар

Теглар :  Видеоўйинлар
PUBG ёки тўлиқ номи PlayerUnknownʼs Battlegrounds Mobile (таржимаси – “Номаълум ўйинчиларнинг жанг майдони”) ҳозирда энг оммалашган ўйинлардан бири ҳисобланади,

Охирги бир-икки кун ичида чиққан маълумотларга кўра, PUBG'нинг янгиланган версиясида Аргентина ТЖ сардори ҳамда ПСЖ аъзоси Лионель Мессининг персонажи киритилади. Етти карра “Олтин тўп” соҳиби ўйин мутасаддилари билан ҳамкорлик йўл қўйилгани ҳақида расмий саҳифалари орқали хабар берди. PUBG'нинг янги қисми ЖЧ-2022'га аталади ва бўлажак мундиал 20 ноябрдан старт олади.

Месси баҳонасида охирги йилларда видеоўйинлар қаҳрамонига айланган спортчиларни эслаб ўтамиз.

Неймар ва Погба

“Ювентус” хавбеки Поль Погба ҳамда ПСЖ етакчиларидан бири Неймар “Call of Duty: Modern Warfare 2” шутерида кўриниш беради. Шунингдек, Месси ҳам унда кўриниш бериши кутилмоқда. Ўйиннинг биринчи фасли 16 ноябрда сотувга чиқди ва декабрь ўрталарида унинг навбатдаги қисми киберўйинлар ихлосмандларига тақдим этилиши кутилмоқда.

Конор Макгрегор

UFC юлдузи Конор Макгрегор 2016 йил “Call of Duty: Infinite Warfare” шутерида марслик босқинчи образида гавдаланган. Конор ушбу видеоўйинда нафақат пул учун, балки, уни ўйнашни яхши кўргани учун рол ижро этганини айтганди.

- Кўп йиллардан бери мазкур ўйинга мухлис эдим. 2-3 соат машғулот олиб бориб, уйга югурардим ва ўтириб, “Black Ops 2”ни (2012 йил чиққан) ўйнардим. Яқинларим чақирса ҳам, ўйин мени ўзига тортарди ва тонгга яқин уни тугатардим.

Менга таклиф беришганда эса ўйлаб ўтирмай розилик бердим, деган ирландиялик яккакураш устаси.

Ўйин имкон қадар реал кўринишга эга бўлиши учун Конорнинг ҳаракатлари 3 Д модель ва юз ифодаларини узатувчи махсус сенсорлар билан жиҳозланган кийимда суратга олинган (motion capture).


Шунингдек, Макгрегор 2020 йил ноябрида “Dystopia: Contest of Heroes” мобил ўйини анонсини эълон қилганди.


Криштиану Роналду

2020 йил, 7 декабрда яна бир оммобоп ўйинлардан бири бўлган “Free Fire”нинг Кронос операцияси номли янгиланган версияси тақдим этилади. Унга ўша вақтда “Ювентус”да бўлган Криштиану Роналдунинг персонажи ҳам кирилтилганди. Олинган маълумотларга кўра, бу спортчи ва ўйин мутасаддилари билан тузилган тарихдаги энг катта шартнома бўлган.


Усэйн Болт

Спринт бўйича 8 карра олимпия чемпиони Усэйн Болт FIFA 19 симуляторида карточкага эга бўлди. Унинг тезлиги максимал 99 қилиб кўрсатилган ва бу мазкур ўйин тарихидаги рекорд сифатида қайд этилган. У “Сентрал Кост Маринерс” (Австралия) клуби футболчиси сифатида рўйхатдан ўтганди.


 Муаллиф : Eldor Akmurzayev

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг