06 мар 08:25
Янгиликлар
Футбол
Макото Хасебе - Бундеслига рекордчиси!
Франкфуртнинг "Айнтрахт" клуби ярим ҳимоячиси Макото Хасебе тарихга кирди.
Футболчи кеча "Фрайбург"га қарши баҳсда майдонга тушди ва Бундеслигадаги ўзининг 235-учрашувини ўтказди. Бу билан Хасебе япониялик футболчилар орасида Германия чемпионатида энг кўп ўйин ўтказиб рекордчига айланди.
Маълумот учун, Хасебе Германияда "Вольфсбург" (135та ўйин), "Нюрнберг" (14) ва "Айнтрахт Ф" (86) клубларида фаолият олиб борган.
Ҳавола :
Фикрлар