UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0

05 янв 13:39
Янгиликлар

Дзюдо

"Мактабларда дзюдо" дастури ижроси бажариляптими?

Теглар :  ДзюдоТошкент
Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг “Мактабларда дзюдо” дастури доирасида мамлакатимизнинг йигирмата умумтаълим мактабида дзюдо тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган эди.

Ўз ўрнида ушбу мактаблар IJF томонидан тақдим этилган татами ва кимонолар билан таъминланганди. “Мактабларда дзюдо” IJF лойиҳаси бўлиб, дастурнинг асосий мақсади 5-12 ёшли болаларни дзюдо орқали ижтимоий, таълимий ва жисмоний кўникмаларга ўргатишдан иборат. 

Шу мақсадда олдиндан танлаб олинган умумтаълим мактабларида дзюдо тўгараклари ташкил этилиб, унга ўша ҳудудда яшовчи ва дзюдога қизиқувчи ёшлар қамраб олинган эди. 

Ўзбекистон дзюдо федерациясининг махсус ишчи гуруҳи ушбу дзюдо тўгаракларининг бугунги фаолияти билан танишишни бошлади. Илк манзил Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 29-умумтаълим мактабида фаолияти йўлга қўйилган дзюдо тўгараги бўлди. Ҳозирда 30 нафардан зиёд болалар мураббий Отамурод Ҳусанов қўл остида дзюдо сир-асрорларини ўрганмоқда. 

Ишчи гуруҳ аъзоси Муҳаммад Бекзод Бахтиёровнинг айтишича, машғулот ўтказилаётган спорт зали иссиқ, болалар ҳеч қандай муаммосиз шуғулланишяпти. Пандемик вазият анча юмшаганидан сўнг дзюдо билан шуғулланиш истагини билдираётган ёшлар сони ортиб бормоқда.      

Маълумот учун, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўртасида имзоланган Меморандумга биноан жорий 2021 йилда мамлакатимизнинг яна йигирмата умумтаълим мактабида “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича дзюдо тўгараклари ташкил этилади. Татами ва кимонолар IJF томонидан етказиб берилади. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 15 январида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, IJF президенти Мариус Визер, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича ҳамкорлик битимини имзолаган эдилар. 

Айнан шу битимга асосан “Мактабларда дзюдо” дастурига яна 20 та мактабни жалб этиш ва уларнинг сонини 40 тага етказиш кўзда тутилган. Келишув доирасида IJF Ўзбекистонга ҳар бир мактаб учун биттадан татами ва болалар учун 50 та кимоно тақдим этади. 

Режа бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридаги ушбу мактаблар қошида ташкил этиладиган тўгаракларда 1000 нафарга яқин ўқувчиларнинг дзюдо билан мунтазам шуғулланиши таъминланади. Мазкур лойиҳа Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган беш ташаббуснинг иккинчи қисмини амалга оширишда ўз ҳиссасини қўшади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг