UZ

Сўнгги янгиликлар

06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0

07 янв 13:29
Янгиликлар

Дзюдо

"Мактабларда дзюдо" дастури ижроси: Кўзгуда Тошкент вилояти ФОТОРЕПОРТАЖ

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг “Мактабларда дзюдо” дастури доирасида мамлакатимизнинг йигирмата умумтаълим мактабида дзюдо тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган.

“Мактабларда дзюдо” IJF лойиҳаси бўлиб, дастурнинг асосий мақсади 5-12 ёшли болаларни дзюдо орқали ижтимоий, таълимий ва жисмоний кўникмаларга ўргатишдан иборат. Ушбу мактаблар IJF томонидан тақдим этилган татами ва кимонолар билан таъминланган. 

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон дзюдо федерациясининг махсус ишчи гуруҳи ушбу дзюдо тўгаракларининг бугунги фаолияти билан танишишни бошлаганди. Илк манзил Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги 29-умумтаълим мактабида фаолияти йўлга қўйилган дзюдо тўгараги бўлганди.  

Кеча ишчи гуруҳ аъзолари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган 6-умумтаълим мактабида бўлиб, у ердаги дзюдо тўгараги билан яқиндан танишишди. 

Фаолият юрита бошлаганига бир йил бўлган ушбу мактабда мураббий Азамат Турсунқулов болаларга дзюдо сир-асрорларини ўргатиб келмоқда. Ҳозирда бу мактабда 22 ўғил бола ва 2 нафар қизлар кунига бир маҳалдан машғулот ўтказишяпти. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўртасида имзоланган Меморандумга биноан жорий 2021 йилда мамлакатимизнинг яна йигирмата умумтаълим мактабида “Мактабларда дзюдо” дастури бўйича дзюдо тўгараклари ташкил этилади.

Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ҳакамлар қўмитаси раиси Нағмонжон Мирзараҳмонов мураббийга эсдалик совғаси топширди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг