UZ

Сўнгги янгиликлар

19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0

26 июл 19:18
Янгиликлар

Дзюдо

Малака ошириш институти ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ўртасида меморандум имзоланди

Теглар :  Дзюдо
Бугун жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси мутасаддилари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Юртимизда спортнинг барча соҳаларини ривожлантириш, аҳолини спортга оммавий тарзда жалб қилиш орқали келажагимиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва комил инсон сифатида улғайтириш, жаҳон ареналарида ўзбек спортчилари ғалабалари салмоғини оширишга юксак даражада эътибор қаратилмоқда. Бу борада спорт таълим муассасалари ҳамда спорт федерацияларининг ҳам ўрни беқиёсдир.

Бугун, 26 июль куни Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти мутасаддилари ўртасида учрашув ташкил қилинди. 

Учрашувда юртимизда дзюдо спорт тури ривожига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги такидлаб ўтилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 июндаги “Дзюдо спорт турини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-286-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан кадрлар тайёрлаш, мураббийлар малакасини ошириш жараёнлари, илмий, ўқув-услубий ишлар борасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, тренерларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда якуний тест ва суҳбат жараёнларини федерация мутахассислари билан биргаликда ташкил этиш, дзюдо бўйича таниқли спортчилар ва институт тингловчилари ўртасида учрашувлар, маҳорат дарслари ҳамда давра суҳбатлари ташкил этиш, мутахассис ва профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро тажриба алмашишларини йўлга қўйиш, соҳага доир адабиётлар, услубий қўлланмалар яратиш, хорижий мутахассислар иштирокида маърузалар, илмий-амалий анжуманлар ташкил қилишга келишиб олинди.

 Учрашув якунида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисида меморандум имзоланиб, келишув иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг