UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

26 фев 11:35
Янгиликлар

Тадбирлар

Малака ошириш марказида спорт тадбирлари ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида ўзига хос мусобақа ўтказилди.

Унда марказ ходимлари, профессор-ўқитувчилари ва тингловчилари стол тенниси, армрестлинг, енгил атлетика, арқон тортиш ва шахмат-шашка бўйича ташкил этилган спорт беллашувларида иштирок этишди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031 – сонли қорари ҳамда давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оммавийликка кенг эътибор қаратиш мақсад қилинган мазкур мусобақа ўзига хос спорт байрамига айланиб кетди.

Дастлаб, беллашувнинг очилиш маросими ташкил этилди. Унда сўз олган марказ директори Илҳом Турсуналиев ва бошқалар  бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга, жумладан оммавий спортга қаратилаётган юксак этибор ҳақида, ўтказилаётган ушбу спорт тадбирлари ҳам соғлом турмуш тарзининг тарғиботи  сифатида кўриш мумкин эканлиги ҳақида таъкидлаб ўтишди.

Шундан сўнг мусобақаларга старт берилди. Йўналишлар бўйича гуруҳларга бўлинган эркаклар ва аёллардан иборат жамоалар  юқорида қайд этилган спорт турлари бўйича ғолиблик учун бор маҳоратларини ишга солишди. Марказнинг спорт бошқаруви кафедраси мудири Аҳмаджон Алимов ҳамда ўқитувчиси Зиёдулла Хадиятуллаевлар бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи эса натижаларни қайд этиб боришди. Юқори кайфият бағишлаган, муросасиз ва қизиқарли ўтган баҳслар якунида ғолиб ва совриндор  жамоалар марказ томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди. 

- Анъанага айланган ушбу беллашувлар дастлаб гуруҳлар ўртасида ўтказилиб, финал босқичи ғолиблари ҳар ойнинг учинчи ўн кунлигининг охирида аниқланади, - дейди кафедра мудири Аҳмаджон Алимов. - Шунингдек, тингловчиларимизнинг жисмоний ҳолатини аниқлаш мақсадида улар марказимизга тингловчи сифатида келган илк кунларида “Алпомиш ва Барчиной” тест-меъёрларини ҳам ўтказамиз. Бундан ташқари соғлом турмуш тарзининг асосий талабларидан бири бўлган эрталабки бадантарбия машғулотларига ҳам алоҳида эътибор қаратганмиз. Ҳар кунги ўн дақиқалик бадантарбия машғулотларимизда барчанинг бирдек иштироки кун давомида хушкайфиятда юриш учун замин бўлади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг