20 авг 15:14
Янгиликлар
Мамажонов WBO NABO камари учун кечган жангда техник нокаутга учради
Мамажонов мана бир неча йилдирки, АҚШнинг Хьюстон шаҳрида яшаб, ўша ерда машғулот ва жангларини ўтказиб келяпти. Бу сафарги жанг АҚШнинг Нью-Йорк штати Рочестер шаҳридаги Rhinos Stadium аренасида бўлиб ўтди. Баҳодир маҳаллий боксчилардан бири Мейсон Менардга қарши рингга кўтарилди.
Мейсон жиддий рақиб бўлиб, фаолияти давомида 32та жанг ўтказган, ана шу жангларнинг 31тасида ғалаба қозонганди. Нокаут эвазига муддатидан аввал эришган ғалабалари сони 23тани ташкил этарди. Фақат бир маротаба мағлубият аламини тотиб кўрган.
Баҳодир Мамажонов эса профи рингда 21та жанг ўтказиб, 19 бор ғалабага эришганди. Мағлубиятлар сони 2та, аксинча рақибларини 11та жангда муддатидан аввал таслим этганди.
Афсуски, 10 раундга мўлжалланган жангда ҳамюртимиз тажрибали рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Жангнинг 9-раунди якунланига 34 сония қолган бир пайтда рефери баҳсни тўхтатишга мажбур бўлди. Бу Мамажоновнинг учинчи мағлубияти эди.
Фикрлар