UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Самарқандда шинкиокушинкай каратэ бўйича Амир Темур Кубоги халқаро турнири бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 11:34Дастин Порьега Ислам Махачев билан жанг учун спаррингларда ким ёрдам бераётгани маълум бўлди + ФОТО 0 11:13Елена Рибакина Мадрид турнири 1/8 финалига чиқди 0 11:11Расман. Тарихда илк бор ўзбекистонлик жангчи UFC рейтингига киритилди! 0 10:52Муҳаммад Салоҳ келажаги борасида бир қарорга келди 0 10:31Велоспорт федерацияси Париж-2024 Олимпиадасида иштирок этиши мумкин бўлган номзодлар юзасидан расмий баёнот берди 0 10:10Богдан Гусков UFC чемпионлик камари учун жанг қилиш ниятида 0 09:49Mutua Madrid Open. Рақибасига битта гейм берган Свёнтек 1/4 финалда 0 09:28Шавкат Мирзиёев Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган футболчиларимизга табрик йўллади 0 09:07IJF рейтинги янгиланди. Келдиёрова, Бобонов, Тўрабоев ўз ўрнида 0 08:46Фрэнсис Нганнунинг бир ярим ёшли фарзанди вафот этди 0 08:25Азамат Нуфтиллаевнинг навбатдаги жанг санаси маълум. Ҳамюртимиз Парижда жанг қилади! 0 08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0

24 ноя 11:25
Янгиликлар

Қишки спорт турлари

Мамлакатимизда қишки спорт турларини ривожлантириш босқичлари хорижий экспертлар билан муҳокама қилинди

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Шерзод Ташматов қишки спорт турининг акробатика йўналиши бўйича Лиллехаммер-1994 Олимпиадаси чемпиони Лина Черязовага мураббийлик қилган мутахассис Дмитрий Кавунов билан учрашди.

Суҳбатнинг бош мавзуси юртимизда қишки спорт турлари, хусусан, фристайл йўналишларини қайта ривожлантириш масаласи бўлди. Унда Россия фристайл федерацияси вице-президенти Михаил Бородянский ҳамда Халқаро чанғи спорти турлари федерациясининг эксперти Андреа Ринальди ҳам иштирок этди.

Д.Кавунов фаолияти давомида Россия ва Канада терма жамоаларида ҳам мураббийлик қилди. Бугунги суҳбат давомида мутахассиснинг тажрибасидан фойдаланган ҳолда мамлакатимизда фристайл турларини ривожлантириш бўйича дастлабки режалар муҳокама қилинди. Дмитрий Ефимович аввало, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш, уларнинг шуғулланишлари учун шароит яратиш муҳимлигини таъкидлади.

МОҚ раиси ўринбосари давлатимизда қишки спорт турлари ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги режалар, “Ҳумо арена” ва “Алпомиш” муз саройларини қуриш орқали даставвал оммавий спорт тарғиботи кучайтирилаётгани ҳақида гапириб берди. Суҳбат давомида фристайлнинг нафақат акробатика, балки могул йўналишини ривожлантириш, Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида мусобақа ва ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш бўйича ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг