UZ

Сўнгги янгиликлар

07:38Бразилияликлар яйраган UFC турнирининг co-main event жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 07:17UFC Fight Night 261 турнирининг асосий жанги бир ярим раунд давом этди + ФОТО 0 06:56Ламин Ямал дербига қадар тикланадими? 0 19:13Бу факт: Азамат Нуфтиллаев Дана Уайт даъвогарлар сериясида (DWCS) жанг қилган иккинчи ўзбекистонликка айланади 0 18:52"Жиро д'Италия" велопойгаси энди икки кутилмаган давлатдан бошланади 0 18:31Муҳаммад Мокаев навбатдаги жангини Бёрнсга қарши ўтказади (ПОСТЕР) 0 18:10ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор 0 17:49Ислам Махачев иштирокидаги UFC 322 турнири учун расмий постер намойиш этилди 0 17:28Спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркибимиз маълум 0 17:07Акбар Исломбоев: "Жангни ютдим, лекин ҳакамларни юта олмадим" 0 16:46"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр 0 16:25Жейрон Эннис Уисма Лимадан оғирроқ тош босди 0 16:04Медведев 6 йил деганда Шанхай "Мастерс" 1/2 финалига чиқди 0 15:43Исроил Мадримовнинг вазнидаги чемпионлик жанги бекор қилинди 0 15:22Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа" 0

03 апр 17:04
Янгиликлар

Енгил атлетика

Мамлакатимизнинг энг кучли атлетлари аниқланди

Теглар :  Енгил атлетика
Тошкент шаҳридаги “Шифокор” стадионида енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ҳамда мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилган чемпионатда икки юздан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб борди.

Чемпионатнинг диск улоқтириш баҳсида Одил Комилов, Максим Мутасов, Обид Уришев, Яҳё Турғунов ўз ёш тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, хотин-қизлар баҳсида Светлана Прошкина, Жумагул Парпиева, Ригина Адашбоева, Валерия Мадаминова ғолиб деб топилди.

Найза улоқтириш бўйича Иван Зайцев, Александр Свечников, Умиджон Эгамов шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Анастасия Свечникова, Санобар Эркинова ҳамда Зебо Камолиддинова хотин-қизлар ўртасида мамлакат чемпиони бўлди.

Босқон улоқтириш бўйича катталар ўртасида Жалолхон Тиллаволдихўжаев ва Анастасия Асланду, ёшлар ўртасида Шермуҳаммад Мусулмонов ва Асалхон Мухторова, ўсмирлар ўртасида Умид Ҳасанов ва Татьяна Норматовага тенг келадигани топилмади.

Баландликка ва узунликка сакраш бўйича баҳсларда Дмитрий Мельситов, Иван Денисов, Надия Дўсанова, Оксана Молчанова ғалаба қозонди. Ядро улоқтириш бўйича Сергей Дементьев ва София Бурҳонова олтин медалга сазовор бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг