UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

03 дек 17:26
Янгиликлар

Футбол

“Манчестер Сити” Беллингем учун Грилишни сотиб юборади

Теглар :  Манчестер Сити
“Боруссия” Дортмунд юлдузи Жуд Беллингем учун кураш давом этади.

Англия терма жамоаси ва “Боруссия” Дортмунднинг ёш юлдузи Жуд Беллингемни қўлга киритиш учун Европанинг бир қатор топ-клублари жиддий рақобатга киришган. Бу кураш январда янада алангаланиши табиий. 19 ёшли футболчига даъвогар клублар олдиндан ҳаммасини ҳал қилиб қўйишга интилмоқда.

Аввалроқ, “Ливерпул”нинг келишувга эришиш борасида имкониятлари юқори баҳоланаётган эди. Энди “шаҳарликлар” англиялик ёш иқтидор эгасини ўзиники қилиш учун ва унга кетадиган улкан трансфер маблағларини қоплаш учун жамоа аъзоси Жек Грилишдан воз кечишга тайёр эканини билдирди. Бу билан АПЛ чемпионлари ишга жиддий киришганларини кўрсатмоқдалар. Иккала футболчи ҳам айни пайтда Қатарда Англия термаси таркибида ҳаракатланмоқда.

27 ёшли Жек Грилиш жорий мавсумда жами 16 та ўйинда иштирок этди ва 1 та гол урди. Унинг ҳисобида, шунингдек,  “уч шерлар” таркибида мундиалда киритилган гол ҳам мавжуд.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг