UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Эдвардс ўрта вазнга ўтишни мақсад қилмоқда 0 16:2517 ёшли қиз "Ролан Гаррос"даги иштирокидан 690 000 евро ишлаб олди 0 16:02Махачев Царукян билан эмас, Конор билан жангни маъқул кўради 0 15:41Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум 0 15:20Александр Усик нима учун биринчи оғир вазн тоифасига қайтмоқчи эканлигини айтди 0 14:57"Ролан Гаррос" турнирининг микст баҳсларида ғолиблар аниқланди 0 14:36Арман Царукян Ислам Махачев устидан ғалаба қозониш калитини айтди 0 14:15«Барселона»нинг 2025 йилдаги асосий трансфер мақсади маълум қилинди 0 13:54Рафаэль Физиев яқин орада октагонга қайтмоқчи 0 13:30"Ролан Гаррос". 17 ёшли Мирра Андрееванинг эртаги 1/2 финалда тугади 0 13:09Хабиб Нурмагомедов: "Улар енгил вазннинг энг яхши жангчилари" 0 12:45Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин 0 12:37Бугун -74 кг вазнда Париж-2024 Олимпиадасига борадиган эркин курашчимиз аниқланади 1 12:24Петр Ян Умар Нурмагомедов билан эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб берди 0 12:01Ўсмирларимиз "Осиё болалари" ҳамда Осиё Кубогига тайёргарликни бошлашди 0

10 фев 19:39
Янгиликлар

Футбол

"Манчестер Юнайтед"га 5 та жиддий даъвогар бор

Келаси жума кунги дедлайн олдидан клубни сотиб олиш учун 5 та гуруҳ рақобатга киришди.

Ҳафта бошида қатарлик хусусий инвесторлар гуруҳи инглиз клубини тўлиқ сотиб олиш бўйича ҳаракатга киришгани маълум қилинган эди. Эндиги хабарга кўра, улар тўртта рақибнинг жиддий қаршилигига дуч келади. Охирги муддат олдидан баъзи таклифлар ҳам юборилган. Қатардан ташқари Америка Қўшма Штатларидан ҳам қизиқиш бор. Шунингдек, Буюк Британиянинг энг бадавлат инсони ва бутун умрлик "қизил иблислар" тарафдори Сэр Жим Рэтклифф ҳам клубни сотиб олиш учн бўлаётган уринишлардан четда турмаслигини билдирган.

Тез орада жараённинг биринчи босқичи якунланади. Кейинчалик махфийлик шартларини қабул қилганларга "Юнайтед" молиявий маълумотлари сақланадиган "маълумотлар хонаси"га кириш ҳуқуқи берилади. Маълум бўлишича, таркибида Саудия Арабистонининг "Ньюкасл"га эгалик қиладиган инвесторларига ҳам шундай рухсат берилган. Уларнинг расмий таклиф билан чиқиши ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

Глейзерлар оиласи "Манчестер Юнайтед" учун 6 миллиард фунт талаб қилаётгани хабар қилинган. Бироқ улар ҳозирча оммага аниқ рақамларда қанча маблағ исташларини ошкор қилмади. Улар, шунингдек, инвестициянинг иккита алоҳида шаклини қабул қилишга тайёрликларини айтишган. Биринчиси клубдаги улуш эвазига мустақил равишда нақд пул киритиш шаклида, иккинчиси эса мураккаб тижорий ҳамкорлик асосида.

ПСЖга эгалик қилувчи QSI гуруҳидан алоҳида бўлган қатарликлар уларнинг таклифи энг кучли бўлишига ишончи комил.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг