UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46Breaking! Ўзбекистонлик таниқли жангчи кутилмаганда UFC'ни тарк этди 0 19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0

02 мар 11:05
Янгиликлар

Бошқалар

Мақсад-манзилига интилган ҳамда бугун таваллуд айёмини нишонлаётган устоз!

Жисмоний тарбия ва спортни ёшлар орасида кенг оммалашишида, хусусан миллий спорт турларимиздан саналган белбоғли курашни ривожлантиришда Наманган вилоятининг Уйчи тумани полвонлари, жонкуяр мураббийларининг ҳам алоҳида ўрини бор.

Уйчи туман 1-сон болалар-ўсмирлар спорт мактабидаги спорт турлари қаторидан белбоғли кураш ҳам мустаҳкам ўрин олган бўлиб, мазкур спорт туридан 172 нафар ўғил-қизлар маҳоратини ошириб келмоқда. Тажрибали ва жонкуяр мураббий Бахтиёр Турғунпўлатовнинг гуруҳида машғулотларга зўр бераётган 36 нафар спортчи-ўқувчиларнинг кўпчилиги чемпион ва совриндорлар саналишади. 

2006 йилдан буён белбоғли кураш бўйича ёшларга устозлик қилиб келаётган Б.Турғунпўлатов устози Неъматжон Тўйчиевдан ўрганган белбоғли кураш сирларини бугун ўз шогирдларига зўр иштиёқ билан ўргатиши натижасида юз эллик нафардан зиёд шогирдлари Ўзбекистон чемпионатларининг олтин ва кумуш медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлишган. Йигирмага яқин шогирдлари Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиб ва совриндорлари саналади. 

Асадбек Маматалиев, Жамолиддин Неъматуллаев, Акрамжон Махаматалиев, ака-ука Ҳасан ва Ҳусан Ўрайимов, Гулнора Нурмаматова сингари иқтидорли шогирдларидан бугун устознинг умиди катта. Шогирдлари орасида Зебо Носирова 2018 йил декабрь ойида Россиянинг Қозон шаҳридаги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган, ўтган йили август ойида Олмалиқ шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида (48 кг.да) Мохигул Ибрагимова ҳам олтин медалга сазавор бўлган.  

Шунингдек, Абдулаҳат Носиров 57 кг. да иккинчи, Дурдона Мирзамаҳмудова 70 кг. да учинчи ўринни банд этишган. Бундан ташқари Муроджон Ҳамидов, Сарвар Тўхтасинов, Абдуқаҳҳор Аҳмаджонов, Анвар Қутбиддинов, Мухтор Аҳмаджонов, Ҳилола Носирова, Зилола Хабибуллаева, Ўғилхон Аҳмедова, Гавхарой Мирзамаҳмудова каби шогирдлари ҳам жаҳон чемпионатларида кучли учликдан жой олишган.  

“Халқ таълими аълочиси”, белбоғли кураш бўйича олий тоифали мураббий, миллий тоифадаги ҳакам Бахтиёр Турғунпўлатов эсини таниганидан бери белбоғли курашга ошно. Бир пайтлар кураш давраларида ҳайқириб кураш тушган, кўп бор ғолибликни тантана қилган, рақибларига қўллаган усуллари белбоғли курашга безак бўлгудай ярашганини кўпчилик мухлислар яхши эслашади.

Бахтиёр полвоннинг отаси Юсуфжон Қодиров ҳам ёшлик чоғларида эркин кураш билан шуғулланиб, республика ва халқаро мусобақаларда кўп бор совринларни қўлга киритганини кўпчилик яхши эслайди. Кейинчалик шу спорт туридан ёшларга устозлик ҳам қилган. Ҳозирда Уйчи туманидаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактабида жисмоний тарбия ўқитувчиси сифатида фаолият кўрсатмоқда. 

Миллий белбоғли курашни нафақат мамлакатимизда кенг оммалашиши, балки Осиё ва жаҳон миқёсидаги спорт ўйинларида ҳам доим белбоғли кураш сўзи янграшини, шогирдлари халқаро мусобақаларда биринчи бўлиб, ЮРТни улуғлаши Бахтиёр полвоннинг мақсад-муддаоси саналади.

Дарвоқе, умрини спортга бағишлаган Бахтиёр Турғунпўлатов 1987 йил 2 мартда Уйчи туманида туғилган. Демак, бугун унинг туғилган куни. Табриклаймиз. Мақсад манзилларига етишида биз ҳам тилакдошмиз!

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг