UZ

Сўнгги янгиликлар

08:26Дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати мезбони маълум 0 08:05Италия А Сериясида мавсум ўйинчиси аниқланди 0 07:44Руслан Раҳматжонов жаҳон чемпионатида тенгсиз бўлди! 0 07:23"Формула-1"да иштирок этиш учун FIA супер лицензиясини қандай олиш мумкин? 0 07:02Шоҳасан Мирзаматовнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0

28 окт 10:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мақсад - Олимпия ўйинларига муносиб тайёргарлик кўриш! Боксимиз юлдузлари АҚШга жўнаб кетишмоқда + ФОТО

Бутун дунёда пандемия ҳукмронлик қилмоқда.

Спорт мусобақалари, беллашувлар эса давом этаяпти. Олдинда бизни Токио Олимпиадаси кутиб турганини яхши биласиз. 4 йилликнинг нуфузли мусобақасига пухта тайёргарлик кўриш ва профессионал боксда навбатдаги жангини ўтказиш учун боксчиларимиз Баҳодир Жалолов, Муроджон Аҳмадалиев, Санжар Турсунов АҚШга йўл олишади. 


Шу муносабат билан кеча, 27 октябрь куни Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитасида уч нафар боксчимиз, терма жамоамиз мураббийлари Раҳматжон Рўзиохунов, Тўлқин Қиличев ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси масъуллари, ОАВ ходимлари, ёш боксчилар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирни МОҚ Медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев олиб борди. 


"Тез кунларда боксчиларимиз АҚШга йўл олишади. Бунга асосий сабаб Олимпиадага тайёргарликни кучайтириш. Биз Токиода ҳам Риодаги натижаларни такрорлашимиз шарт. Нима учун айнан АҚШга деган савол туғилиши мумкин. Негаки, Қўшма Штатлар профессионал бокснинг ватани. Йигитлар Калифорния штатида яшаб, машғулот ўтказишади. У ернинг ҳавоси, истеъмол маҳсулотлари ҳам вазн ташлаш учун жуда қулай. Бизда енгил вазнларда рақобат кучли, бироқ оғир вазнларда уларга муносиб рақиб йўқ. Спортчи ўзидан кучлилар билан кўпроқ машғулот, спарринг ўтказса, шундагина ўсиш бўлади. Ундан ташқари пандемия сабабли боксчиларимиз жанг амалиётисиз қолиб кетишди. Ҳозирги кунда ички мусобақалар йўқлигини инобатга оладиган бўлсак, боксчиларимизни профессионал рингда тажрибасини орттириши барча учун фойдали. Келаётган йил бошида Муроджон Аҳмадалиев камарларини ҳимоя қилади. Мазкур жангни мамлакатимизда ташкил этиш учун барча чоралар кўриляпти. Бу ўзбек бокс мухлислари учун катта туҳфа бўлишига ишонамиз”- деди, даставвал сўз олган терма жамоа мураббийи Тўлқин Қиличев.


Журналистлар саволларига жавоб берар экан Раҳматжон Рўзиохунов қуйидаги фикрларни билдирди: "Аввало эътибор бериб, бизни қилаётган ишларимизни халқимизга етказиб турган ОАВ ҳодимларига раҳмат. Пандемия шароитига қарамай терма жамоамизни шуғулланиши учун имконият яратиб берган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ, Ўзбекистон бокс федерациясидан  ҳам миннатдормиз. Карантин пайтларида шифокорлар биз билан бирга бўлишди, МОҚ мунтазам равишда машғулот олиб бораётган базамизга шифокорларни юбориб, бизнинг саломатлигимизни қаттиқ назорат остига олиб турганлигини алоҳида таъкидлашим зарур. Президентимизга ҳам терма жамоамиз номидан шундай оғир кунларда бизга эътибор берганликлари учун ташаккур айтаман".


Шундан сўнг ОАВ ходимлари, тадбирда йиғилган ёш чарм қўлқоп усталари кун қаҳрамонларига ўзларини қизиқтирган саволлар билан юзланишди. Боксчиларимиз эса бундай натижаларга эришиш учун қандай машаққатли йўлларни босиб ўтганликлари, келгусидаги режалари ҳақида сўзлаб бердилар. Албатта бу каби ҳаётий ҳикоялар ёш боксчиларимизнинг ўзига бўлган ишончини янада ошишида хизмат қилади. Қизиқарли савол-жавобларга бой бўлган матбуот анжумани фотосессияга уланиб кетди.

Сарвиноз Рахмонқулова, Хуршида Абдикулова


Тадбирдан олинган ажойиб суратларни томоша қилинг.

Суратлар муаллифи Жаҳонгир Файзуллаев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг