UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

17 май 11:15
Янгиликлар

Теннис

Мария Шараповага “Ролан Гаррос” учун wild-card беришмади

Мария Шарапова мавсумнинг энг асосий грунт турнири - “Ролан Гаррос”да иштирок этмайди.

Мусобақа ташкилотчилари россиялик теннис юлдузига wild-card, яъни турнирнинг асосий тўрида қатнашиш ҳуқуқини берувчи имтиёзли йўлланмани беришмади.

Ташкилотчилар Шараповага хатто турнирнинг квалификация, яъни саралаш баҳслари учун ҳам бундай имкониятни тақдим этишмади.


Шу тариқа, Мария “Ролан Гаррос” турнирида қатнашмайди. Аввалроқ, Шараповага Штуттгарт, Мадрид ва Римдаги турнир ташкилотчилари wild-card йўлланмасини тақдим этишган эди.

Таъкидлаш жоиз, 30 ёшли Мария Шарапова Франция Очиқ чемпионатида икки бор – 2012 ва 2014 йилларда бош мукофотни қўлга киритганди. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг