UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

30 сен 13:36
Янгиликлар

Шахмат

"Марказий Осиё Шахмат Фестивали" якунланди. Абдусатторов ҳамда Ёқуббоева чемпион! ФОТО + ВИДЕО

Жорий йилнинг 20-29 сентябр кунлари Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида “МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” бўлиб ўтди.

Мазкур чемпионат РосАтом, ФИДЕ ва Ўзбекистон Республикаси  ҳукумати кўмагида ташкил қилиниб, Ўзбекистон Шахмат Федерацияси томонидан ташкил қилинди.

“МАРКАЗИЙ ОСИЁ ШАХМАТ ФЕСТИВАЛИ” доирасида 3 турнир бўлиб ўтди. Асосий мусобақа бу 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати. Бундан ташқари, рапид(тезкор шахмат) бўйича уч гуруҳда ва мактаб ўқувчилари ўртасида мусобақа ҳамда ФИДЕ арбитлари учун халқаро семинар бўлиб ўтди.

Федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкиллаштиришлари учун 20 та шахмат соатлари тақдим этилди.

Мусобақада 6 мамлакатдан – Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Қозоғистон, Афғонистон ва Ўзбекистондан умумий 200 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашишди.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг хабарига кўра, мукофот жамғармаси 12.000 евро бўлган фестивалда, стандарт йўналишида ғолиб бўлган ўғил болаларга 3000 евро, қиз болаларга эса 1500 евро пул мукофоти берилди.

Қизлар ўртасидаги ғолиблар:
1. Ёқуббоева Нилуфар (Ўзбекистон) 1500 евро
2. Балабаева Хения (Қозоғистон) 700 евро
3. Сапарова Ситора (Ўзбекистон) 500 евро
4. Салимова Асал (Ўзбекистон) 400 евро
5. Абдусатторова Баҳора (Ўзбекистон) 200 евро
6. Омонова Умида (Ўзбекистон) 100 евро

Ўғил болалар ўртасидаги ғолиблар:
1. Абдусатторов Нодирбек (Ўзбекистон) 3000 евро
2. Ёқуббоев Нодирбек (Ўзбекистон) 2000 евро
3. Сайдалиев Саидакбар (Ўзбекистон) 800 евро
4. Воҳидов Шамсиддин (Ўзбекистон) 700 евро
5. Синдаров Жавохир (Ўзбекистон) 600 евро
6. Атабаев Сапармурод (Туркманистон) 500 евро
7. Агманов Жандос (Қозоқистон) 400 евро
8. Нурмамедов Азат (Туркманистон) 300 евро
9. Касимов Али (Ўзбекистон) 200 евро
10. Исомов Умар (Ўзбекистон) 100 евро

Ушбу турнир ФИДЕ, Ўзбекистон Шахмат федерацияси билан РосАтом ҳамкорлигидигаи илк турнир бўлди.


TAS-IX эмас




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг