UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

21 сен 16:44
Янгиликлар

Шахмат

"Марказий Осиё Шахмат Фестивали"дан олдин матбуот анжумани бўлиб ўтди

Бугун, 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида "Марказий Осиё Шахмат Фестивали" старт олгани ҳақида хабар бердик.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси вице президенти, 3.4 зона президенти, халқаро тоифадаги ҳакам, ушбу фестивал бош ҳаками Ҳусан Турдалиев, ФИДЕ президенти маслаҳатчиси ва Осиё шахмат Федерацияси раҳбарининг ўринбосари Берик Балгабаев ҳамда Тошкентдаги Халқаро шахмат академияси директори Собиров Фарҳод иштирок этишди ва журналистларнинг саволларига жавоб беришди.



"РосАтом" корпорацияси ҳомийлигида Марказий Осиёнинг олти мамлакатидан келган 50га яқин шахматчилар ўртасида ёшлар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Баҳора Абдусатторова, Умида Омонова ва Ситора Сапарова каби тажрибали шахматчилар иштирок этишади.

Бу йилги мусобақа тақвимда йўқ эди ва тайёргарлик учун жуда вақтимиз кам эди. Кейинги йилларда агар бу мусобақа яна Тошкентда ўтказилса бошқа мамлакатлардан ҳам кучлироқ бўлган шахматчиларни албатта таклиф этамиз", - деди Ҳусан Турдалиев.



"Ўзбекистонда шахмат ривожланишини диққат билан кузатиб борамиз. Мамлакатингизда ёш шахматчиларни тарбиялашда энг олдинги қаторларга чиқиб олгани шубҳасиз.

Ўзбекистонда Жаҳон чемпионати ўйинини ўтказиш мумкинми? Биласизми, бу жуда ҳам қиммат мусобақа ҳисобланади. Агар ўзбекистонлик шахматчи мана шу ўйинда иштирок этса бунинг имконияти жуда юқори бўлади.

РосАтом бу йил 4та мамлакатда ўз мусобақаларини ўтказишга қарор қилди. Булар Финляндия, Бангладеш, Ўзбекистон ва Туркия. Вақт жуда кам эди, аммо шунга қарамай ташкилотчиликни юқори савияда ўтказаётгани учун Ўзбекистон шахмат Федерациясига миннатдорчилик билдирамиз. Ушбу фестивал доирасида федерацияларни ривожлантириш дастури бўйича, Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон шахмат федерацияларига ўз давлатларида турнирларни ташкиллаштиришлари учун 20та шахмат соатлари тақдим этилади.



Мактабларда шахмат фани киритилишига қандай қарайман? Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Арманистонда бу нарса амалга ошириб бўлинган. У ерда хатто шахмат институти ҳам бор. Россияда эса ҳусусий мактабларда 100 фоиз шахмат фани бор, давлат мактабларда эса кўпчилигида жисмоний тарбия фанига қўшимча тарзда шахмат киритилган.

Альцгеймер (хотира пасайиши) касаллиги билан оғриганларга афсуски ҳозирги кунда ҳеч қандай даво йўқ. Бироқ шахмат спорт тури билан шуғулланган инсонларда бу касаллик камдан-кам учрайди. Бу исботланган нарса. Шундай экан сиз журналистлар шахмат спорт тури қанчалик фойдали экани ҳақида барча жойда ёзинглар, айтинглар", - деди Берик Балгабаев.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг