UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0 15:39Модрич "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди 0 15:24Баҳодир Жалолов Россиядаги турнир финалида Лазизбек Мулложонов билан жанг қилди! 0 15:18Анвар Анваров Кипрда кумуш медаль соҳибига айланди 0 14:57Стол тенниси. Қизларимиздан ҳеч ким Париж-2024 Олимпиадасига бормайди, йигитларда имконият бор 0 14:36Жасурбек Жайсунов - икки карра Осиё чемпиони! 0 14:15"Барселона" Хавини истеъфога чиқарса қанча товон пули тўлайди? 0

14 июл 14:11
Янгиликлар

Теннис

Маррей Ньюпортдаги турнирнинг чорак финалига йўл олди

Теглар :  Энди Маррей
“Катта Дубулға” туркумига кирувчи турнирларнинг уч карра чемпиони, икки карра Олимпиада чемпиони британиялик Энди Маррей Ньюпортда (AҚШ) ўтказилаётган AТР-250 турнирининг чорак финалига йўл олди.

Маррей иккинчи давра баҳсида австралиялик Макс Пёрселлни 4/6, 6/2, 6/1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашув 2 соату 23 дақиқа давом этган. Ўйин давомида Маррей 8 та эйс зарбасини амалга ошириб, беш марта қўшхатога йўл қўйди ва 7 та брейкдан унумли фойдаланди. Пёрселл эса 5 та эйс, битта қўшхато ва 4 та брейк қайд этди.

Мусобақанинг ярим финал йўлланмаси учун Маррей Қозоғистон вакили Aлександр Бубликка қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Ньюпортдаги мусобақанинг мукофот жамғармаси 594 950 долларни ташкил этади. Унинг амалдаги чемпиони Жанубий Aфрика Республикаси вакили, яқинда фаолиятини якунлаган Кевин Aндерсон ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг