09 окт 12:10
Янгиликлар
Теннис
Маррей ва Димитров Пекинда бош мукофот учун кортга чиқади
Бугун Хитой пойтахти Пекин шаҳрида соврин жамғармаси 2 916 550 АҚШ долларини ташкил қилувчи нуфузли турнир ўз якунига етади.
Кеча ўтказилган ярим финал учрашувларида турнирнинг биринчи ракеткаси Энди Маррей испаниялик Давид Феррердан 6:2, 6:3 ҳисобида устун келди. Британиялик ракетка устасининг финалдаги рақиби Григор Димитров бўлади.
Болгариялик теннисчи курашсиз финалга йўл олди. Унинг ярим финалдаги рақиби канадалик Милош Раонич кортга чиқишдан бош тортган. Ҳозирча бунинг сабаби маълум эмас.
1/2 ФИНАЛ:
Энди Маррей (Буюк Британия, 1) – Давид Феррер (Испания, 5) – 6:2, 6:3
Милош Раонич (Канада, 3) – Григор Димитров (Болгария) – Раонич рад.
Ҳавола :
Фикрлар