UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Бу қизиқ. "Сити" дарвозабони беш йилда иккита ўйинда майдонга тушди, лекин клуб уни қўйиб юбормайди 0 19:45Шарофиддин Болтабоев жаҳон чемпионатини кучли бешликда якунлади 0 19:37Теофимо Лопес июнь ойида камарини ҳимоя қилади + ПОСТЕР 0 19:16Хейни Гарсия билан жанг натижасини бекор қилдирмоқчи 0 18:55Ислам Махачевни жангга Хабиб Нурмагомедов тайёрлаяпти 0 18:34"Марсель" жамоасининг уч футболчиси ўққа тутилди 0 18:13Собиқ UFC жангчиси автоҳалокат оқибатида вафот этди 0 17:57Нигина Абдураимованинг "Ролан Гаррос" саралашидаги учрашувида мўъжиза рўй бермади 0 17:52"Ҳумо" "Арлан" жамоасини Қозоғистон чемпионига айлантирган мутахассисни бош мураббий сифатида эълон қилди 0 17:31"Фьюри реваншда Усикни мағлуб этиши мумкин" - собиқ чемпион 0 17:10Тухель "Бавария"дан кетгани учун яхшигина товон пули олади 0 17:06Шарофиддин Болтабоев кечки дастурда жаҳон чемпионати медали учун татамига чиқади 0 16:49UFC Ар-Риёд. Турнирда Нурмагомедов ўрнига афғонистонлик жангчи октагонга чиқади 0 16:28Кикбоксчиларимиз Жаҳон кубогида 45 та медалга эга чиқишди 0 16:07Леннокс Льюис Фьюрининг жамоасини танқид қилди 0

10 июн 23:30
Янгиликлар

Футбол

“Машъал”, “Бунёдкор”, “Металлург”, “Нефтчи”да ғалаба

Бугун футбол бўйича мамлакат 25-миллий чемпионати олий лигасида 11-тур учрашувлари бошланди.

Бугун турдан ўрин олган 4та ўйин бўлиб ўтди. “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум”ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ушбу ғалабадан сўнг “қалдирғочлар” 29 очко билан биринчи ўринга кўтарилиб олишди.


Бекободнинг “Металлург” клуби “Андижон”дан 3:1, “Нефтчи” водий дербисида “Қўқон-1912” жамоасидан 2:1 ҳисобида устун келди. Муборакнинг “Машъал” жамоаси эса олий лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” жамоаси дарвозасига жавобсиз 5та тўп киритди.


“Металлург” (Бекобод) – “Андижон” (Андижон) 3:1

Голлар: Муроджон Тошматов 21, - 1:0, Исломбек Исоқжонов 42, - 1:1. Дилмурод Каримов 69, - 2:1. Зоҳид Абдуллаев 75, - 3:1.


“Машъал” (Муборак) – “Обод” (Тошкент) 5:0

Голлар: Шаҳбоз Эркинов 40, - 1:0, Мирзоҳид Ғофуров 45, - 2:0. Мирзоҳид Ғофуров 45+2, - 3:0, Шаҳбоз Эркинов, Зоҳир Қўзибоев 71, - 5:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Санжар Тўрақулов 14 (дарвозабон), Шерзод Жалилов 80 (дарвозабон), ҳар иккиси “Обод”


“Нефтчи” (Фарғона) – “Қўқон-1912” (Қўқон) 2:1

Голлар: Носир Отақўзиев 19, - 0:1. Шукурали Пўлатов 43, - 1:1. Шукурали Пўлатов 62 пенальти, - 2:1.


“Бунёдкор” (Тошкент) – “Қизилқум” (Навоий) 2:0

Голлар: Александр Алемпиевич 77, - 1:0, Баҳодир Насимов 80, - 2:0

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг