UZ

Сўнгги янгиликлар

14:17Тайсон ва Пол илк бор юзма-юз келди (ВИДЕО) 0 13:53"Реал" етакчиси МЛС клубларидан таклиф олди 0 13:30Флойд Мэйвезер яна жанг қилади. Рақиб ва жанг санаси маълум 0 13:09Хабибнинг жамоадоши солиқ борасидаги қарздорлик ҳақидаги хабарга изоҳ берди 0 12:45Дана Уайт Жон Жонснинг рақиби ўзгармаслигини тасдиқлади 0 12:23Бугун Суперлига 7-туридан ўрин олган сўнгги учрашув бўлиб ўтади 0 12:02Мария Саккари учун Рим "таътиллари" якунланди 0 11:41Макгрегор - Чендлер жанги ўтказилмай туриб, даромад бўйича UFC рекордини янгилади 0 11:20Бироз аввал Хабаровскда бокс бўйича нуфузли халқаро турнир старт олди 0 10:59БАА Про лигаси. Эркинов пенальти ишлаган ўйинда "Ал Ваҳда" йирик ғалабани қўлга киритди 0 10:38Рим WTA 1000. Соболенко Свитолинани мағлуб этди 0 10:17Ислам Махачев Белал Муҳаммад билан бирга машғулот ўтказяпти + ФОТО 0 09:56Фьюри — Усик жанги рефериси маълум 0 09:35Ўзбекистон U-14 терма жамоаси "Ривожланиш кубоги" чемпиони! 0 09:14Жаҳон чемпионатида муваффақиятли қатнашган пара каноэчиларимиз тантанали кутиб олинди 0

28 фев 15:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Махачев 9 кг ортиқча вазндан қутила оладими? UFC юлдузларидан яна кимлар шундай муаммога дучор бўлишган?

7 март куни Лас-Вегас шаҳрида навбатдаги UFC кечаси бўлиб ўтади.

UFC 259 турнирида россиялик жангчи Ислам Махачев Дрю Доберга қарши октагонга кўтарилади. Чиққан маълумотларга қараганда, Махачев жангга ўн кун қолганда 9 кг ортиқча вазн ташлаши кераклиги хабар қилинганди. Барчага маълум, ММАда жанг қилишдан ҳам қийинроқ иш вазн ташлаш бўлади, бироқ тажрибали жангчилар бу ишни қийинчилисиз уддалашга ҳаракат қилишади. Ҳозир UFC'нинг бир қатор юлдузларининг вазн ташлаши ҳақида фикр юритамиз.


Хабиб Нурмагомедов

Енгил вазннинг енгилмас чемпиони Хабиб Нурмагомедов доим вазн ташлашга тўғри келади. Енгил вазн тоифасида лимит 70 кг.ни ташкил қилади, бироқ Хабиб жанг қилмайдиган вақтларида унинг вазни 85-87 кг.гача етади. Хабиб вазн ташлашдаги муаммолари сабабли бир нечта жангларда тарозига чиқишга улгурмасдан аҳволи оғирлашиб қолиб, шифохонага олиб кетилган. Бироқ "Бургут" хатоларидан тўғри хулоса чиқаришни бошлади ва сўнгги жангларида қийинчиликсиз вазн кўрсатмоқда. Айнан Хабиб Исламнинг вазн ташлашига ёрдамлашадиган асосий фигурага айланади. 


Жон Жонс

Жон Жонс ҳақида гап кетганда, кўпчилик эксперт ва мухлислар уни ҳақиқий оғир вазн жангчиси деб ҳисоблар эди, бироқ Жонс ўтган йилга келибгина яримоғир вазн камаридан воз кечиб битта тепа вазнга ўтди. Яримоғир вазн жангчиси 93 кг. тош босиши лозим бўлади. Жонс эса оддий кунларда 108 кг вазн билан ҳаракатлаган. Бироқ америкалик ҳеч қачон вазн ташлашда қийинчиликка учрамаган ва доим керакли вазнни кўрсатган.


Пауло Коста

Пауло Костанинг танқидчилари доим бразилияликнинг ўрта вазн жангчиси эмас деб танқид қилади. Нега? Ўрта вазндаги лимит 84 кг, бироқ Паулонинг вазни эса ўртача 100-105 кг бўлади. Унга бир неча бор битта юқори вазнга ўтиш ҳақида маслаҳат беришади, аммо Костага бу гапларнинг таъсири йўқ. Ўрта вазн чемпиони Исраель Костани алдоқчи деб бир неча бор танқид қилди. Лекин шу вақтгача USADA Костага эътироз билдирмаган.


Жозе Альдо

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC камари соҳиби Жозе Альдо енгил вазн тоифасига доир барча вазнларда жанг қилди. Унинг одатий вазни 77-80 кг бўлади. Бироқ Жозе сўнгги жангини Марлон Мораесга қарши жанг қилди ва вазн ўлчаш маросимида 61 кг тош босди. Вазн ўлчаш маросимида Альдонинг ҳолатига ҳеч ким ҳавас қилмайдиган даражага келиб қолди. 


Камару Усман

Нигериялик чемпион UFC'га келишдан аввал ўрта вазнда жанг қиларди. Бироқ Усман яримўрта вазнда жанг қилишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. У бу вазнда белгиланган лимит 77 кг вазнни қийинчиликсиз кўрсатади. Камару навбатдаги жангларига тайёргарликни бошлашидан аввал 90-92 кг вазн кўрсатади. Бу дегани - ҳар бир жанг учун камида 13-15 кг вазн ташлаш керак бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг