02 апр 09:10
Янгиликлар
Теннис
Майами (WTA): Конта – турнир ғолибаси ва 1,175,505 доллар эгаси!
АҚШнинг Майами шаҳрида теннис бўйича “Мастерс” сериясига кирувчи нуфузли мусобақанинг хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги баҳслари якунланди.
Соврин жамғармаси 7 миллион долларни ташкил қилувчи турнирнинг ҳал қилувчи финал учрашувида британиялик Йоханна Конта даниялик Каролин Возняцкига қарши кортга чиқди.
“Майами Опен” турнирида ўнинчи рақам остида таснифланган Конта 12-рақам остида ҳаракат қилган даниялик теннисчини 6:4, 6:3 ҳисобида таслим этиб, бош мукофот соҳибасига айланди.
Ушбу муваффақият дунёнинг 11-ракеткасига 1 миллион 175 минг 505 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жамғармаси ҳамда 1000 рейтинг очкосини тақдим этди.
Финал
Йоханна Конта (Буюк Британия, 10) – Каролин Возняцки (Дания, 12) - 6:4, 6:3
Ҳавола :
Фикрлар