04 фев 17:12
Янгиликлар
Теннис
Майк Тайсоннинг қизи Серенанинг мураббийи қўл остида шуғулланяпти
Афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг қизи Милан франциялик таниқли мураббий Патрик Муратоголу қўл остида олтин копток сир-асрорларини ўрганяпти.
Патрик америкалик теннис юлдузи Серена Уильямс ва 15 ёшли истеъдод эгаси Кори Гоффнинг мураббийи ҳисобланади.
"Қизимга ҳамиша қийинчиликлардан нолимаслигини уқтираман. Энг муҳими, ўз ишини яхши кўриш. Шундагина Серена даражасига кўтарилиш мумкин", - дея Майк Тайсоннинг сўзларини келтирмоқда Tennis World.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар