10 янв 09:50
Янгиликлар
Бокс/ММА
Майорга фаолиятини қайта тиклашини эълон қилди
Профессионал бокснинг икки вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Рикардо Майорга (31-9-1, 25 КО) фаолиятини қайта тиклашини маълум қилди.
Никарагуалик 43 ёшли жанжалкаш боксчи пул эвазига яна рингга кўтарилмоқчи. Матадор номи билан танилган бу боксчи хатто аралаш қоидалар бўйича UFC чемпиони Конор МакГрегорни ҳам жангга чорлаганди.
Катта эҳтимол билан жанг шу йилнинг охирларида ташкил этилади. Жанг Майорга туғилиб ўсган Манагуа шаҳрида ўтказилади. Ҳозирча рақиб номи маълум эмас.
Маълумот учун, Рикардо Майорга ўзининг сўнгги жангини 2015 йилнинг август ойида ўтказган бўлиб, техник нокаут эвазига Шейн Мослига имкониятни бой берганди.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар