UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Медаль кутилаётган Абдумалик Халоков. Боксчимизнинг Париж Олимпиадасидаги имкониятлари қандай? 0 19:02"Барселона" "Штутгарт" футболчисини кўз остига олди 0 18:41Кайла Харрисон UFC`нинг эркак жангчиларига қарши октагонга чиқишга тайёр 0 18:20Ноттингем (WTA). Амалдаги чемпиони бошлади, Плишковада ҳам ғалаба 0 17:59Энтони Жошуа собиқ UFC чемпиони билан учрашиб қолди + ФОТО 0 17:38Месси футболкалари — энг харидоргири! 0 17:17Камончиларимизнинг сўнгги лицензион турнирдаги таркиби аниқ 0 16:56Янник Синнерга дунёнинг биринчи ракеткаси нишони сифатида кубок топширилди + ФОТО 0 16:35Дастин Порье: "Рафиқам Махачев билан жангни бекор қилишимни истаганди" 0 16:14Бундеслигани "ёндирган" "Байер" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин 0 15:53Хабиб Махачев билан 10 йил олдин тушган архив суратини кўрсатди + ФОТО 0 15:32"Ролан Гаррос" чемпиони кубок фотосессиясида иштирок этди + ФОТО 0 15:11Усик нима учун машғулотларда курашдан фойдаланишини айтди 0 14:50Евро-2024. Мусобақанинг энг қиммат жамоаси қайси? 0 14:29Осиё аравачада регби федерацияси билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди 0

05 сен 10:05
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

МДҲ ўйинларида 9 давлат орасида 7-ўриндамиз, ҳозирча + ЖАДВАЛ

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлик ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг иккинчи кунги баҳсларидан сўнг Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони роппа-роса 10 тага етди. Эркин курашчимиз Намоз Абдурашидов (125 кг) бронза медалига сазовор бўлди. Ярим финалда мағлубиятга учраган 4 нафар чарм қўлқоп устамиз бронза медаллари билан кифояланишди. Юнон-рум курашчиларимиз 2 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритишди. Ҳозирча 10 та медалга эга бўлиб турган Ўзбекистон спорт делегацияси МДҲ ўйинларида қатнашаётган 9 давлат спорт делегациялари орасида 7-ўринни эгаллаб турибди. Бугун 7 нафар боксчимизнинг финалда рингга кўтарилишини инобатга олсак, жадвалда яна кўтарилиш имкониятимиз юқори экани ойдинлашади.    

Айни шу дақиқаларда Россия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. Мезбонлар 21 та олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза, жами 33 та медални қўлга киритиб улгуришган. Озарбайжон 6 та олтин, 4 та кумуш, 11 та бронза медали билан иккинчи ўринни банд этган. Иккита олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза медалига эга Беларусь делегацияси кучли учликка якун ясаган. Биздан аввалги ўринларни Қирғизистон ва Қозоғистон терма жамоалари эгаллашган. Қозоғистоннинг умумий 28 та медалидан 23 таси бронза эканлиги диққатга сазовор.    

Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 сен 16:02:10
Aziz Ahmedov
Uje 2ta oltin opmiz
   
05 сен 12:39:56
Javohirjon
Tojikiston Qozoğistondan orqadamiz? Nmalar bölyapti yurtdoshlar
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг