UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04U23 Осиё Кубоги финалидаги рақибимиз - Япония! 0 07:43Мадрид "Мастерс". Надаль 3-даврада 3 соату 3 дақиқалик учрашув ўтказди 0 07:22Нурсултон Рўзибоев UFC'даги навбатдаги жангини ўтказиш мақсадида АҚШга етиб борди + ФОТО 0 07:01Осиё ва Океания Кубоги. Ўзбекистон U-18 терма жамоаси 1/2 финалда БААни тор мор қилди 0 21:13Ўзбекистон тарихда илк бор Олимпиаданинг футбол баҳсларида иштирок этади! 0 18:17"UFC Тошкентга келишига умид қиламан" - Богдан Гусков 0 17:55"Агар ММА бўлмаганида, мен отам каби қурувчи бўлардим" - Арман Царукян 0 17:31U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Индонезияга қарши бошланғич таркиби маълум 0 17:17Богдан Гусков: "Бу номни эслаб қолинг" 0 16:55Канело яна Дмитрий Бивол билан реванш ҳақида гапирди 0 16:32"Наполи" "Реал" юлдузини ижарага олмоқчи 0 16:10Махачев Порье ҳақида: "У афсона" 0 15:48Мадрид. Александр Зверев ғалабали юришини давом эттирмоқда 0 15:24Шумков: "Тез орада ўзбекистонлик жаҳон чемпиони билан IBA камари учун жанг қиламан" 0 15:02Кейн 2 та рекорд ўрнатди 0

09 сен 08:41
Янгиликлар

Бокс/ММА, Муайтай, Самбо

МДҲ ўйинларидаги медалларимиз 67 тага етди, шундан 17 таси "тилла" + ЖАДВАЛ

Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида биринчи Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлик ўйинлари давом этмоқда.

Мусобақанинг бешинчи кунги баҳсларидан сўнг Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 67 тага етди. Шулардан 17 таси олтин медаллардир. Кумуш медаллар сони 26 та, бронзалар эса 24 тани ташкил этмоқда. 

Кеча "Тулпар" спорт аренасида мусобақа дастуридан ўрин олган муайтай баҳслари бўлиб ўтди. Тайбоксчиларимиз терма жамоамиз делегациясига 8 та медаль тақдим этишди. 57 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Фахриддин Ҳасанов барча рақибларини енгиб, МДҲ ўйинлари чемпионига айланди. У финалда қирғизистонлик Уларбек Абдиевни мағлубиятга учратди. Парвиз Абдуллаев (63,5 кг) кумуш, Давлатшоҳ Шамсиев (60 кг), Раҳимжон Болтабоев (67 кг), Каримжон Каримов (71 кг), Азизбек Мадаминов (75 кг), Шаҳрамхон Ҳасанхонов (81 кг), Исматилла Исматиллаев (91 кг) бронза медалига сазовор бўлди.       

3х3 баскетболда Фарангиз Жалилова, Анастасия Цой, Рамиля Замалетдинова, Инна Шекдан иборат аёллар терма жамоамиз бронза медалига эга чиқди. Ўзбекистон спорт делегацияси 67 та медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. 

Айни шу дақиқаларда Россия терма жамоаси медаллар жамғариш бўйича ҳамон катта фарқ билан пешқадамлик қиляпти. Уларга ҳеч ким ета олмаслиги кундек равшан. Мезбонлар 81 та олтин, 21 та кумуш, 29 та бронза, жами 131 та медални қўлга киритиб улгуришган. Озарбайжон 12 та олтин, 9 та кумуш, 18 та бронза медали билан учинчи ўринни банд этган. Ўн битта олтин, 29 та кумуш, 39 та бронза медалига эга Қозоғистон делегацияси тўртинчи поғонадан жой олган. 

Бугун (9 сентябрь) 6 та спорт (дзюдо, каратэ, бадиий гимнастика, рақс спорти, ўқ отиш, футзал) туридан баҳслар бўлиб ўтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг