UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Ўзбекистон чемпионатида барча 14 ҳудуд дзюдочилари совриндор бўлди 0 09:54Қозоғистонлик Олимпиада совриндорига қамоқ жазоси белгиланди 0 09:33Испания Кубоги. "Реал" "Талавера"ни қийинчилик билан таслим этди 0 09:12Чемпионлик камари учун кечган Царукян иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди (ВИДЕО) 0 08:51Жаҳонгир Нажмиддинов Абу-Дабида жанг қилади — рақиб Мисрдан! (+ПОСТЕР) 0 08:30UFC олти жангчига чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйди, уч нафари польшалик! 0 08:09МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди 0 07:48Мадримовнинг вазндоши Тим Цзю мағлубиятини ғалаба билан ёпиб кетди 0 07:27Бобур Абдулазизовнинг Octagon 83 турниридаги жанги тасдиқланди + ПОСТЕР 0 07:06Мэрайя Кэри 2026 йилги Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида қўшиқ куйлайди 0 19:01Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди 0 18:39Сирил Ган Аспиналл билан жанг қачон ташкил этилиши ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:17Арман Царукян ММА’дан кейин нима билан шуғулланишини айтди 0 17:52Пауло Коста UFC 326 турнирида октагонга чиқади 0 17:26Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди 0

20 янв 16:11
Янгиликлар

Шахмат

МДҲнинг энг гўзал шахматчиси билан интервью

2017 йилнинг январь ойи шахматчимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова учун омадли келди.

У Деҳлида бўлиб ўтган ҳалқаро турнирнинг аёллар мусобақасида биринчи ўринни қўлга киритди. Шунингдек, МДҲнинг энг гўзал шаҳматчилари сўровномасида ғолиб деб топилди.

Шу муносабат билан шахматчимиз билан қисқа интервью уюштиришга қарор қилдик.


- Аввало Деҳлидаги мусобақадан олган таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Деҳлидаги мусобақада илк бор қатнашдим. Бу жуда ҳам катта фестивал ҳисобланади ва бу йили А категорясининг ўзида 258 киши қатнашди. Шундай катта мусобоқада биринчи ўринни олганимдан жуда ҳам хурсандман.



- Мусобақада қайси баҳс сиз учун энг омадли бўлди? Энг омадсизичи?

- Энг омадлиси охирги турда Пранав Шеттини ютиб муҳим очкони олдим. Энг омадсизи эса бу мусобақадаги ягона мағлубиятим Гровер Саҳаж билан баҳс бўлди.


- Ушбу мусобақада шунингдек, Марат Жумаев ва Сарвиноз Қурбонбоева ҳам иштирок этишди. Жумаев учинчи, Сарвиноз 52-ўринни эгаллади. Сиз аёллар ўртасида биринчи бўлдингиз ва умумий рейтингда 33-ўринни банд этдингиз. Бу ўзбек шахматчилари учун қанчалик яхши натижа?

- Ҳиндистон шахмат давлати ҳисобланади ва бу ерда ҳамма яҳши ўйнайди. Рейтинги паст бўлишига қарамай, уларни ютиш осон эмас. Шунинг учун, бу ердаги ҳар бир ютуқни осон қўлга киритиб бўлмайди. Лекин, Ўзбекистон шахматчилари бундан яхшироқ натижа кўрсата олишларига ишонаман.


- Навбатдаги мусобақада ҳам иштирок этар экансиз. Бу мусобақа ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

- Кейинги мусобақам Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида бўлиб ўтади. Бу мусобоқада ҳам 300га яқин шахматчи иштирок этади.



- Сўнгги савол МДҲнинг энг гўзал шахматчиси бўлдингиз. Бу борада фикрларингиз билан ўртоқлашинг.

- Ушбу сўровномада ғолиб чиққаним учун биринчи навбатда менга ишониб овоз берган Ўзбекистон халқига ва дўстларимга катта раҳмат! Уларни ишончини оқлашга ҳар доим ҳаракат қиламан!


Нарзулла Сайдуллаев суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 янв 18:00:27
G'ayratjon
"birinchi martda" emas "birinchi marta yoki marotaba". Imloviy xatolarga e'tiborli bo'linglar.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг