UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40Ўзбекистонлик ҳакамлар жамоаси ОЧЛ ҳал қилувчи финал баҳсини бошқаради 0 19:19Арман Царукян Хабиб ва Махачевни солиштирди 0 18:58"Тайсон учун бу жанг хавфли бўлади" - Оскар де ла Хойя 0 18:37"Чемпионга ўхша". Волкановски Топурияга мурожаат қилди 0 18:15Тухель ЕЧЛда ғолиб бўлган тақдирда ҳам клубдан кетиши аниқ 0 17:52Диёра Келдиёрова: “Бор эътиборим Париж-2024 медалига қаратилган” 0 17:27UFC Машрабжон Рўзибоевга жанг таклиф қилган 0 17:04Ажойиб! Бадиий гимнастикачиларимиз гуруҳ машқида Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди 0 16:48"Реал" ярим ҳимоячиси Саудия Арабистонидан тушган таклифни рад этди 0 16:25Жозе Альдо нима учун ММАдаги фаолиятини тиклагани сабабини айтди 0 16:18Душанбе "Катта Дубулға" турнирига қуръа ташланди 0 16:02Париж-2024: Россиялик волонтёрлар учун аккредитацияга рад жавоби берилди 0 15:41Чарльз Оливейра Жастин Гэтжи билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 15:20Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдиндан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) 0 14:56Шахмат бўйича Ўзбекистон Олий лигаси якунланди: 15 минг доллар кимга насиб қилди? 0

12 дек 19:06
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"Мен азоб чекардим, азоб чекардим ва яна азоб чекардим. Бошқа жанг қилишни хоҳламайман". Муҳаммад Али фаолиятини қандай якунлаганди?

Теглар :  Муҳаммад Али
Бундан 42 йил аввал, 1981 йил 11 декабрь куни афсонавий Муҳаммад Али профессионал фаолиятидаги сўнгги жангини ўтказганди.

Афсонавий Муҳаммад Алининг сўнгги жанги Бербикка қарши Багама оролларида даҳшатли шароитда бўлиб ўтди.

Бундан 42 йил аввал, 1981 йил 11 декабрь куни афсонавий Муҳаммад Али профессионал фаолиятидаги сўнгги жангини ўтказди. 39 ёшида Тревор Бербик билан рингни кўтарилди ва 10 раундлик жангда ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб бўлди. Шундан сўнг Буюк бошқа ҳеч қачон рингга чиқмади ва фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Али бундан уч йил аввал ҳам фаолиятини якунлаганди. У ўшанда Леон Спинксга қарши реванш жангидаги муваффақиятидан сўнг бошқа жанг қилмаслигини маълум қилганди. 

Бироқ молиявий муаммолар Муҳаммадни нафақага чиққанидан сўнг икки йил ўтиб профессионал рингга қайтишга ва Алини жуда яхши биладиган амалдаги жаҳон чемпиони Ларри Холмс билан жанг қилишга мажбур қилди. Холмс унинг спаринг шериги сифатида узоқ йиллар бирга ишлади. Алининг анча қариб қолгани унинг рингдаги ҳаракатларидан ҳам билинарди. Унинг аввалги тезлигидан асар ҳам қолмаганди. Али ўзида эмасди, лекин ҳамма Муҳаммад учун бу жанг кераклигини яхши тушуниб турганди. Ларри ҳам бокс афсонасидан анча кучли эканлигини яхши биларди ва унга қаттиқ зарар етказишни истамаган ҳолда жанг қилишга ҳаракат қилди.  Жангнинг 10 раундида Алининг мураббийи Данди шогирдини рингга чиқармади ва шу тариқа жанг якунланди. Бу бокс тарихидаги энг кучли боксчининг фаолиятидаги биринчи ва сўнгги муддатдан аввалги мағлубияти эди. Бу мағлубият Али учун анча катта гононар тақдим этди. У Ларрига қарши жанг учун 8 миллион доллар олди ва ўзининг молиявий аҳволини сезиларли даражада яхшилади.

Холмсдан учралаган мағлубиятдан сўнг афсона учун сўнггиси бўлишини кўпчилик тахмин қилди, аммо Али боксни давом эттиришга қарор қилди. Афсуски, кўплаб мутахассислар унинг қарорига рози эмасди, топ боксчилар Муҳаммаднинг аҳволини кўриб, жанг қилишдан бош тортишди ва спорт комиссиялари ҳам унга жанг учун рухсатнома бермади.

Шунга қарамай, Али ўз мақсадига эришди: 1981 йил 11 декабрда унинг сўнгги жанги Багама оролларида – канадалик Тревор Бербикка қарши бўлиб ўтди. Олти ой олдин Бербик ҳам Ларри Холмсга қарши чемпионлик жангида иштирок этиб, мағлуб бўлганди. Бироқ кўпчилик ушбу баҳсда Треворнинг ҳаракатларини ижобий баҳолаганди.

Али Бербик қарши кечадиган жанг бўлажак чемпионлик баҳслари учун трамплин сифатида фойдаланмоқчи эканлигини тан олди. Бироқ келажакдаги ҳар қандай жанглар ҳақида гапириш учун 12 ёшга кичик ва анча яхши жисмоний шаклда бўлган Бербикни мағлуб этиш керак эди.

Али ва Бербик ўртасидаги жангни ташкил қилиш хато бўлиб чиқди. Бу жанг унчалик қизиқишга сабаб бўлмади, оқшом учун чиқарилган чипталар жуда қийинчилик билан сотилди ва ташкилотчилар нархларни пасайтиришга мажбур бўлишди. Охир-оқибат, ушбу жангни бевосита томоша қилиш учун 8 мингдан кам одам ташриф буюрди. Бу эса Али даражасидаги жангчилар учун жуда паст кўрсаткич эди. Бундан ташқари, ушбу оқшомни ҳеч бир АҚШ телевидениеси сотиб олмади.

Али жангда ортича вазн билан ҳаракат қилди. Муҳаммад Алининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳам кўриниб турарди: жанг бошланишидан аввал Али аллақачон 15 раунд бокс тушиб қўйганга ўхшарди. Унинг кўзларида тушкунлик бор эди. Буларнинг барчаси жангда ўз сўзини айтмай қолмади.

Алига жанг давомида тезлик етишмади, унинг ортиқча вазни тез ҳаракат қилишга халақит берарди. Умуман олганда, жангнинг биринчи ярмида Муҳаммад анча яхши ҳаракат қилди. Бешинчи раундда мухлислар аввалги Алини кўришга ҳам эришишди, бироқ бу атиги бир раундгина эди.

Кейинги раундларда Али кучдан қолди ва Тревор ёшлиги ҳисобига анча шиддатли бокс тушишни бошлади. У афсонаси истаган кўйига солди. Муҳаммад зарбалар таъсирида оёғида зўрға турарди. Бербик рингда истаган ишини қилди ва Муҳаммад Алини мағлуб этди. Кейинчалик Майк Тайсон бу мағлубият учун қасос олгани барчанинг ёдида бўлса керак. 

Ушбу мағлубиятдан сўнг Муҳаммад Али бошқа рингга кўтарилмади.



"Мен азоб чекардим, азоб чекардим ва яна азоб чекардим. Ҳақиқатан ҳам ҳамма ерим оғрияпти. Янги ҳаётда яшаш вақти келди... Мен энди курашмоқчи эмасман. 25 йилдан бери шуғулланаман. Бокс одамни ўзгартиради. Мен буни яхши ҳис қилмоқдаман", – деди Муҳаммад Али охирги жангидан сўнг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг