UZ

Сўнгги янгиликлар

22:37Ўзбекистон терма жамоаси U-23 Осиё кубоги вице-чемпионига айланди! 0 22:04Нодирбек Абдусаттторов - "TePe Sigeman 2024" турнири чемпионига айланди! 0 19:45Али Абдель-Азиз Ислам Махачев - Дастин Порье жанги учун ўз тахминини билдирди 0 19:20UFC 304 турнирининг асосий кардидан ўрин олган илк жанг маълум бўлди 0 18:52Расман. UFC Абусупьян Магомедовнинг навбатдаги жангини эълон қилди + ПОСТЕР 0 18:25"Манчестер Юнайтед" тен Хагни ишдан бўшатишни режалаштирмаяпти 0 18:00Таэквондо терма жамоамиз Осиё чемпионати олдидан сўнгги ўқув-машғулот йиғинини бошлади + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 17:39Арина Соболенко Мадриддаги турнир антирекордини ўрнатди 0 17:14Оливейра Макгрегор ва Чендлер тўқнашуви учун захира жангчиси бўлмоқчи 0 16:40"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади 0 16:16Эдди Хирн: "Агар Канело вазн ўлчаш маросимида Де Ла Хойяни бир нарса қилиб қўйса, ҳайрон қолмайман" 0 15:45Матеуш Гамрот Чарльз Оливейра билан жанг қилмоқчи 0 15:16Порье Махачев билан жангдан сўнг фаолиятини якунлаши мумкин 0 14:44Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими? 0 14:16Петр Ян қачон Вера билан жангга тайёр бўлишини айтди 0

08 апр 17:54
Янгиликлар

Шахмат

Мен ҳамиша рекордлар ўрнатишни истайман - Нодирбек Абдусатторов билан катта интервью

Шахмат тарихида камдан-кам гроссмейстерлар 20 ёшга тўлгунга қадар дунёнинг кучли бешталигидан жой олишга муваффақ бўлган.

Яқиндагина ушбу натижага эришган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов Chess.com сайтига махсус интервью берди. Olamsport.com ушбу интервьюни ўзбек тилига таржима қилган ҳолда эътиборингизга ҳавола қилади.

Апрель ойидаги рейтингни ҳамон афсонавий Магнус Карлсен (2830) бошқариб келмоқда. Иккинчи ўриндан Фабиано Каруана (2803) жой олган. Кучли учликни америкалик Ҳикару Накамура (2789) якунлаб берган. Тўртинчи ўриндан Нодирбек Абдусатторов (2765) жой олган. Ҳамюртимиз 11-поғонадан 4-ўринга кўтарилб олган. У жаҳон тожи эгаси Динг Лирендан 3 рейтинг очкосига ўзиб кетган. 


Chess.com тадқиқотчиси Абдусатторовнинг ютуғи ноёб эканлигини таъкидлаб ўтди. Ундан олдин атиги 5 нафар шахматчи 20 ёшгача дунёнинг кучли бешлик рўйхатидан ўрин олган. Улар: Гарри Каспаров (1982), Алексей Широв (1992), Владимир Крамник (1994), Магнус Карлсен (2010) ва Алириза Фирузжа (2021). Нодирбек суҳбатдошидан бу рекорд ҳақида эшитгач, жилмайиб шундай деди: "Мен бундан ҳайратда қолдим. Ажойиб ютуқ, шу билан бирга катта маъсулият. Мен янги босқичга кўтарилдим ва бу ерда эканлигимдан хурсандман". 


Абдусатторов рейтингдаги кучли бешликка сакрашини катта қадам, деб атади, бироқ у эришган ютуқлари билан тўхтаб қолиш нияти йўқлиги ва бу ҳали бошланиши эканлигига алоҳида урғу бериб ўтди. "Мен кўпроқ нарсага эришиш учун қўлимдан келганини қиламан, аммо бунга вақт керак", деди ҳамюритимиз. У қисқа фаолияти давомида кўплаб рекордларни янгилади. 17 ёшида Варшавада ўтказилган жаҳон чемпионатида энг ёш жаҳон чемпиони бўлган шахматчига айланди. Ўзбекистонлик гроссмейстер, шунингдек, атиги 2400 Эло даражасига эришган тарихдаги энг ёш шахматчи ҳисобланади. Қолаверса, Нодирбек 11 ёшида 20 ёшгача бўлган жаҳондаги энг кучли 100 нафар шахматчи қаторига ҳам кирган.


Абдусатторов: "Бу ўзига хос мусобақа. Мен доим рекордлар ўрнатишни орзу қилардим. Вазифанинг қийинлиги мотивациямни оширади. Болалигимдан тарихдаги энг яхши гроссмейстер бўлишга интилганман. Гроссмейстер бўлгач, ўз олдимга катта мақсад қўйдим. Бу 2700 Эло рейтингига эришиш. Ҳар сафар янги мақсадни танлаганингизда, янги мотивациялар пайдо бўлади", деди ўзбекистонлик шахматчи. Нодирбекнинг рекордлар сари йўли 2012 йилда, у 8 ёшгача бўлганлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлганида бошланган. Ушбу муваффақиятдан икки йил ўтгач, 9 ёшида бир турнирда икки гроссмейстерни мағлуб этиб, шахмат жамоатчилиги эътиборини яна бир бор ўзига тортди. 

2014 йил Тошкентда бўлиб ўтган турнирда 2600 баллдан юқори рейтинг очкосига эга шахматчи Андрей Жигалко устидан қозонилган ғалаба шахмат тарихида яна бир истеъдод кашф этилаётганидан далолат берарди. "600 нафар шахматчи ўртасида ўтказилган мусобақа ўзгача таассурот қолдирганди. Унгача мен бу каби юқори савияли рақибларга қарши дона сурмаган эдим. Илк баҳсда 2600 рейтинг очкосига эга бўлган рақибимни таслим этдим. Очиғи, бу натижага ўзим ҳам ишонмадим, кейинроқ ҳаммаси қандай бўлганини тушуниб етдим", дейди ҳамюртимиз. 

"Мен Магнус Карлсен ҳақида умуман билмасдим. Исмини ҳам эшитмаганман, фақат чемпион Виши Ананд эканлигини билардим. Мен сизга 2013 йилдаги ҳолатни айтиб беряпман. Ўша пайтда саккиз ёшда эдим. Карлсен ҳақида биринчи марта эшитдим. Унинг рейтинги жаҳон чемпиониникидан баланд эканлигини билиб, ҳайртада қолгандим. Вишига қарши ўйинда ғалаба қозониб, Магнус анча кучли эканлигини кўрсатди ва шундай қилиб у менинг кумиримга айланди", дейди Абдусатторов.

2015 йил Нодирбек учун муваффақиятли келди. Унинг рейтинги атиги бир ой ичида 2263 дан 2465 Эло баллгача кўтарилди. Ўша йили у Қатарда бўлиб ўтган мусобақада иштирок этиб, ўша даврнинг энг кучли шахматчиларининг ўйинини биринчи марта ўз кўзи билан кўрди. Шахматчимиз бу ҳақида шундай эслайди: "Мен уларни биринчи маротаба кўрдим ва ҳар бир шахматчига оғзим очилиб қарадим, бу турнир ажойиб таассурот қолдирганди". У мусобақада ғолиб бўлган Карлсен билан бирга суратга тушишга ҳам муваффақ бўлганди.


Ўзбекистонлик ёш шахматчи ракетадек ҳавога кўтарилди. У 13 ёшида шахмат тарихидаги олтинчи энг ёш гроссмейстерга айланди ва 15 ёшида 2600 Эло чегарасидан ўтди. Абдусатторов биринчи марта 2019 йилда блиц бўйича жаҳон чемпионатида Магнус Карлсенга қарши қора доналарда ҳаракат қилиб, дуранг қайд этди. 2021 йилда бўлса рапид йўналишида норвегиялик шахматчи устидан зафар қучди ва кейин жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. 2023 йилда Вейк ан-Зее шаҳрида бўлиб ўтган 16-жаҳон биринчилигида классик учрашувдаги ғалаба Нодирбекни классик баҳсларда Карлсенга қарши ижобий натижа қайд этган ягона шахматчига айлантирди.  

"Бу турнир тез орада дунёнинг энг кучлиларидан бирига айланишимни кўрсатади. Болалик ўтди. Мен катта бўлиб, шахматга жиддийроқ ёндашишим керак. Бир пайтлар Магнусга қарши ҳеч бўлмаса бир маротаба классик ўйин ўтказишни орзу қилардим. Энди биз ҳар бир йирик турнирда учрашамиз. Ҳаммаси бирданига ва кутилмаганда ўзгарди. Менга у билан ўйнаш жуда ёқади. Карлсен… Дунёдаги энг кучли шахматчи бўлиб қолаётгани кўриниб турибди, аммо бизнинг авлод унга яқинлашиб бормоқда. Магнуснинг жаҳон чемпионлигини сақлаб қолиши қийин бўлади", дейди шахматчимиз. 


"Уларнинг ҳеч бири ҳали менинг даражамга яқин эмас деб ўйлайман. Бу унчалик осон эмас", дейди норвегиялик шахматчи. Собиқ жаҳон чемпиони Абдусатторовнинг чидамлилиги ва тартиб-интизомини, шунингдек, энг ёмон позицияларни ҳимоя қила олишини мақтаган эди, бироқ у Фирузжани ундан юқори қўйганди. Карлсен: "Шубҳасиз, Алиризо иқдитидорлироқ, лекин унинг фаолияти Абдусатторовникидан кўра, мувафффақиятли бўлишига ишончим комил эмас. Аммо ўзим Нодирбекка ҳали ҳам 100 фоиз ишонмайман. Мен жаҳоннинг энг кучлиси бўлиш ҳақида гапиряпман, энг кучлиларидан бири эмас. Ҳозир бу ҳақида гапириш мушкул".

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
08 апр 19:18:44
SPRINTERshashist
привет Я вас приглашаю telegram группу по шашкам. есть очень сильные игроки, организуем большие сильные турниры https://t.me/+XV9aK1TRYdRhOGFi
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг