UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58Бугун "Элорда Кубоги"да 1/2 финал жанглари ўтказилади, рингга чиқадиганлар орасида Олимпиада лицензиантимиз ҳам бор 0 12:37Франция клуби тарихида илк бор ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритди 0 12:16Спортчилар ижтимоий тармоқларда (соғинганлар учун) 0 11:55Бугун Хабаровскдаги турнирда 4 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 11:34Даниэль Коллинз Азаренкодан устун келди 0 11:13Про лига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади 0 10:52Чимаевнинг дўсти Майк Тайсон билан бир оқшомда жанг қилади + ПОСТЕР 0 10:31Беш нафар боксчимиз “Элорда кубоги” 1/2 финалида! 0 10:10Арина Соболенко Римда 1/4 финалга чиқди 0 09:49Тони Кроос де Лигтнинг голида ҳакам хато қилганини айтди 0 09:28Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида кураш беллашувлари нечта вазн тоифасида ўтказлиши маълум қилинди 0 09:07Расман: UFC Луисвилл турнирининг марказий жангини тасдиқлади + ПОСТЕР 0 08:46Рим "Мастерс". Табило эртаги давом этади, у илк бор 1/2 финалда! 0 08:25Россия кубоги. ЦСКА пенальтилар сериясида "Зенит"га ютқазди. Файзуллаев сериядан бир неча дақиқа аввал алмаштирилди 0 08:04Самбо. Осиё-Океания чемпионатининг учинчи кунида 18 та медаль! 0

12 окт 13:58
Янгиликлар

Футбол

"Мен ҳар уч кунда имтиҳон топшираман" — Анчелотти

Теглар :  РеалАнчелотти
Италиялик мураббий докторлик диссертациясини олди.

Карло Анчелоттининг узоқ йиллик ютуқлари Парма университети томонидан эътироф этилди. Италиялик спорт ривожига қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

Университет Анчелоттига фахрий доктор унвонини берди. Мураббий жисмоний фаолиятни мослаштириш фан ва техникаси соҳасида ўзини намоён қилди.

Тиббиёт ва жарроҳлик факультети раҳбарияти Анчелотти номзодини кўрсатиш учун ариза топширди. Таклиф Академик сенат томонидан қабул қилинди ва кейин Олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири Анна Мария Бернини томонидан маъқулланди.

Тақдирлаш маросимида Анчелотти "Футбол – ҳаёт мактаби" мавзусида докторлик маърузасини қилди. Мураббий нутқи давомида юзида табассум билан уни "доктор" деб аташларини яхши кўришини таъкидлади.

"Мен докторлик даражасини олдим ва баъзилар бир нечта имтиҳонлардан ўтганимни айтишади. Дарҳақиқат, мен кўп имтиҳонлардан ўтганман ва ҳамон ҳар уч кунда имтиҳон топшираман. Мени доктор дейишса, ёқади. Футболчиларимга мени шундай чақиришларини айтаман", – деди Анчелотти.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг