18 июл 17:13
Янгиликлар
Мэнни Пакьяо - Флойд Мейвезер реванш жанги ўтказилишга яқин
Бу маълумотни Пакьяонинг мураббийи Фредди Роуч ҳам тасдиқлади. Унинг фикрича, Мэнни Паккьяо (58-6-2, 38 КО) яқин кунларда жангга тайёргарликни бошлайди. Фаолиятини якунлаган Флойд Мейвезер (49-0, 26 КО) ҳам айнан шу жанг учун фикрини ўзгартириши мумкин.
37 ёшли Пакьяо апрель ойида америкалик Тимоти Брэдлини мағлубиятга учратганидан сўнг фаолиятини якунлаганлигини эълон қилганди. Аммо ўша фикридан бир ой ўтиб, Мэнни яна жанг ўтказиш истагида эканлигини айтди.
Бу икки боксчи ўртасидаги илк жангни ташкил этиш учун 6 йил вақт керак бўлганди. Роучнинг айтишича, реванш жанги юзасидан келишиб олиш учун кўпи билан икки ой етади. Боз устига, Мэннининг промоутери Боб Арум ҳамда Мейвезернинг менежери Эл Хэймон дўстона алоқада.
Фикрлар