18 фев 13:42
Янгиликлар
Бокс/ММА
Мэйвезер: Конор билан жангга жиддий тайёрланганим ҳам йўқ эди
Бокс бўйича бешта вазн тоифасида жаҳон чемпиони Флойд Мэйвезер Конор МакГрегор билан жангга жиддий тайёрланмагани ҳақида айтиб ўтди.
"Конор МакГрегор билан жангга жиддий тайёрланмагандим. Қилган ишим - ўтириб-туриш ва "отжимания" эди. Озгина "мешок" урдим. Машғулот лагерим турли жойларда бўлгандим. Икки кун Лас-Вегасда шуғулландим, кейин ҳафта давомида умуман залга бормадим.
Мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдим. Уларга керак бўлган шоуни тақдим этдим. Агар Конорни рингдан олиб чиқиб ташлаш керак бўлганида, бу ишни қилардим", - деди Мэйвезер.
Ҳавола :
Манба : BJ Penn
Фикрлар