UZ

Сўнгги янгиликлар

12:00Конор Макгрегор Усик-Фьюри жангига муносабат билдирди 0 11:39Расман! Муҳаммад Мокаев ҳам Манчестерда жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 11:18Билармидингиз? "Комо" хўжайинининг пули А Сериядаги бошқа барча клуб эгалларининг умумий бойлигидан кўра кўпроқ 0 10:57Рим "Мастерс". Стефанос Циципасда мағлубият 0 10:36Пойтахтимизда стол тенниси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун лицензион турнир старт олди 0 10:15Бугун 5 нафар боксчимиз Астана турнирида рингга кўтарилади 0 09:54"Интер" афсоналаридан бири "Спартак" устозига айланди 0 09:33Даҳшат! MPL 9 турнири иштирокчиларининг бонус учун қанча мукофот пули олгани маълум 0 09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0

07 дек 10:16
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мейвезер - Насукава жангининг қандай қоида асосида ўтказилиши маълум

Америкалик афсонавий боксчи Флойд Мейвезер 31 декабрь куни япониялик кикбоксчи Теншин Насукавага қарши жанг ўтказади.

Ушбу жангнинг ўтказилиши билан боғлиқ муҳокама ва мунозаралар етарлича бўлди. Хатто Мейвезер бу жангнинг кенг омма учун ўтказилмаслиги, трансляция қилинмаслигини ҳам айтганди. 

Ниҳоят, ташкилотчилар жанг қоидалари бўйича бир тўхтамга келишди. Унга кўра 2018 йилнинг сўнгги куни Японияда ўтказиладиган жанг профессионал бокс қоидалари асосида, 66,7 кг вазн тоифасида ўтказиладиган бўлди. 

Бу япониялик кикбоксчининг ҳозирги вазн тоифасидан 10 кг оғирроқ деганидир. Жанг уч дақиқадан иборат уч раунд давом этади. Қўлқоплар Мейвезернинг Конор Макгрегорга қарши ўтказган жангидаги каби бўлади. 

Эътиборли жиҳати шундаки, жанг расмий мақомга эга бўлмайди. Яъни, Флойднинг 51-жанги сифатида қайд этилмайди. Хатто зарбаларни ҳисоблаб борувчи ҳакамлар ҳам бўлмайди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг