UZ

Сўнгги янгиликлар

17:10Хоккей бўйича 2028 йилги жаҳон чемпионати мезбони эълон қилинди 0 16:49Тайсон Фьюри Усик билан реванш бандини фаоллаштиради 0 16:28Камбьязо "Ювентус" билан битимни узайтирди 0 16:0712 ёшли Эгиз 35 йил сақланиб турган рекордни янгилади 0 15:46Мадримовнинг вазнидаги чемпион Фундоранинг навбатдаги рақиби маълум 0 15:25Спорт гимнастикачиларимиз Осиё чемпионати совриндори, Париж-2024 лицензияси эса Филиппинга кетади 0 15:04ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, аммо... 0 14:43Хабиб Нурмагомедов Махачевнинг бурчагида бўладими? Исламнинг ўзи жавоб берди 0 14:22Коллинз Страсбург турнири бош соврини учун кортга чиқади 0 14:01Бугун хоккей бўйича жаҳон чемпионатида финалчилар аниқланади 0 13:40Бугун ОЧЛ ғолиби аниқланади 0 13:19Суҳроббек Отажоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби эълон қилинди 0 12:58Кураш бўйича Осиё чемпионатида қочоқлар жамоаси ҳам иштирок этади 0 12:37Фьюрининг промоутери Усикнинг камаридан маҳрум қилинишига муносабат билдирди 0 12:26Фирдавс Ҳасанов Combat FC камари учун октагонга кўтарилди 0

20 ноя 07:21
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий антидопинг агентлиги томонидан семинар ўтказилди

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллий антидопинг агентлиги ташкил этилган эди.

Айни дамда, мазкур агентлик томонидан спорт федерациялари ва клублари тиббиёт ходимларининг малакасини оширишга кўмаклашиш, уларга спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва антидопинг назоратини амалга ошириш борасида услубий ёрдам кўрсатиш, таълим дастурларини амалга ошириш, соғлом ва ҳалол спортнинг тарғиботи бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Бунга мисол қилиб, Агентлик ходимлари томонидан Хоразм вилоятидаги Урганч ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатида ўтказилган семинарни келтириб ўтишимиз мумкин.

Семинарда Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси, бошқарма тизимидаги ўқув муассасалари ва спорт мактаблари, Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси вилоят минтақавий бўлими ва спорт федерациялари мутасаддилари иштирок этди.

Ушбу семинар жараёнида Миллий антидопинг Агентлигининг Допингга қарши курашишни тарғибот қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Раъно Исломова, Тест ўтказиш ва тезкор таҳлил қилиш бўлими бошлиғи Нодиржон Ҳошимовлар Агентлик олдига қўйилган асосий талаб, вазифалар ва йўналишлар ҳақида тушунчалар бериб, ҳамюртларимизга спортда допинг қўлланилишининг олдини олиш ва допингга қарши курашиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда фаоллик кўрсатишлари лозимлигига алоҳида тўҳталишди.

Шунингдек, семинарда қатнашган Хоразм вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокир Мадаминов жойларда спортчилар билан тарғибот ишлари юритилаётгани, улар орасида допингга қарши тегишли учрашувлар ва суҳбатлар ташкил этилаётганлигини айтиб ўтди.

Мазмунан бой ва самарали ўтган семинарда иштирокчилар мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг