UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0 13:58Жон Жонс Миочич билан жангдан қанча пул ишлаб олишини очиқлади 0 13:37Нурхон Қурбонова Париж-2024 Паралимпия ўйинларига иккинчи лицензиясини қўлга киритди! 0 13:16"Бургут" хоккей клуби "Ҳумо"нинг менежерини трансфер қилди 0 12:55Хави 2023-2024 йилги мавсумни сарҳисоб қилди 0 12:34Усик ва Фьюри жангдан қанча пул ишлаб олишгани маълум бўлди 0 12:13Жамал Хилл иштирокидаги жанг бекор қилинди 0 11:52Хабиб Нурмагомедов Ислам Махачевнинг машғулот йиғинига қўшилди + ФОТО 0 11:31Суперлига. Бугун 8-тур баҳслари давом эттирилади 0 11:10Рим "Мастерс" турнирида чемпион аниқланди 0

28 сен 15:03
Янгиликлар

Камондан отиш

Миллий гвардия қўмондони Ўзбекистон камондан отиш федерациясига раис этиб сайланди

Теглар :  Камондан отиш
Туризм ва спорт вазирлигида Ўзбекистон камондан отиш федерациясининг навбатдан ташқари Конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва спорт вазири А.Абдухакимов, Миллий гвардия қўмондони, генерал-майор Р.Джураев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Р.Шоабдурахмонов, мутасадди ташкилотлар вакиллари, овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган делегатлар ҳамда мураббийлар ва бошқа мутахассислар қатнашди.



Йиғилишда аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг спорт билан шуғулланиши учун зарур инфратузилма ва қулай шарт-шароитлар яратиш, камондан отиш спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ҳамда мамлакат спортчиларининг халқаро спорт майдонларида муносиб иштирокини таъминлаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири эканлиги, бу борада аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилиши лозимлиги таъкидланди.


Шу билан бирга, йиғилишда сўзга чиққанлар камондан ўқ отиш спорт тури - миллий спорт тури эканлигини алоҳида таъкидлаб, мазкур спорт турига қаратилаётган эътибор миллий қадриятларимизнинг тикланишига ва бу орқали ёшларимиз қалбида ватанпарварлик ҳиссини янада кучайтиришга хизмат қилиши, бу эса давлатимизнинг мазкур йўналишдаги ислоҳотларининг бош мезони эканлигини айтиб ўтишди.

Шундан сўнг, кун тартибига мувофиқ, федерация томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот тингланди, сўнгра Камондан отиш федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони Р.Джураев номзоди таклиф этилиб, делегатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.


Йиғилиш сўнгида, янги сайланган федерация раиси билдирилган ишонч учун иштирокчиларга миннатдорчилик изҳор этиб, Давлатимиз Раҳбарининг 2021 йил 17 июндаги Қарори талаблари асосида камондан отиш спорт турини оммалаштириш ва ривожлантиришда барча куч ва имкониятларни ишга солишини билдирди.

Шунингдек, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар режасининг қисқача мазмун-моҳияти билан таништириб, асосий эътибор Парижда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига лицензияларни қўлга киритиш ҳамда спортчиларимизнинг совринли ўринларни эгаллашига эришишга қаратилишини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз Миллий гвардия қўмондони 2020 йилнинг сентябр ойида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси этиб тайинланган эди. Шунингдек, Миллий гвардия қўмондони ташаббуси билан жорий йилнинг август ойида Функционал кўпкураш федерацияси фаолияти йўлга қўйилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг