UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Тошкентдаги лицензион турнирда Париж-2024 йўлланмалари эронлик спортчиларники бўлди 0 19:06«Гилберт Бёрнс билан ҳали «гаплашамиз» - Нурсултон Рўзибоев 0 18:45Гаттузо Саудия Арабистони жамоасини бошқариши мумкин 0 18:24Эронда спорт тадбирлари бекор қилинди 0 18:01Нурсултон Рўзибоев: «Битта ғалабадан кейин Баклига «вызов» ташлайман 0 17:38Александр Зверев Борис Беккердан ўтиб кетди 0 17:17"Жирона" "Ливерпуль" юлдузини сафига қўшиб олмоқчи 0 16:55Нурсултон Рўзибоев: «Ўзимнинг хатом билан рақиб курашга кирди» 0 16:32"Фьюри тўққизинчи раундда туриб бера олганидан ҳайрон қолдим" - Кличко 0 16:10Нурсултон Рўзибоев нима учун қисқа вақт орасида жангни қабул қилганини айтди 0 15:47Forbes. Роналду – энг сердаромад спортчи, Месси эса... 0 15:24Тайсон Фьюри Александр Усикка ноодатий таклиф берди 0 15:01Дмирий Бивол Саудия Арабистонига етиб борди 0 14:19Мухлислар ташрифи бўйича жорий мавсум рекорди Наманганда янгиланди 0 14:11UFC Нурсултонга: "Тезроқ жароҳатни тузат. Сен учун режамиз бор" 0

04 май 08:16
Янгиликлар

Бокс/ММА, Дзюдо

"Миллий гвардиячилар" Ислом Каримов музейида ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча "Миллий гвардиячилар" таниқли спортчиларимиз билан бирга иккита тадбирда иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби, ихтисослаштирилган ўқув Маркази билан ҳамкорликда Буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил давлатчилигимиз асосчиси, Ўзбекистоннинг биринчи Президенти муҳтарам Ислом Абдуғаниевич Каримов номидаги музейга ташриф буюришди. 

Музейга сайёҳат давомида биринчи Президентимизни хотирлаб харбий хизматчи ва спортчилар билан эсдалик учун фотосуратга тушилди. Шу билан бирга ёдгорлик мажмуаси таркибига кирадиган музей, илмий-тадқиқот ва таълим маркази ҳамда кутубхонага экскурсия қилинди. 

Ўзбекистон Республикаси биринчи Президентининг мустақилликка эришишга қўшган улкан ҳиссаси, бу инсоннинг тарихий роли, жаҳон хамжамиятидаги обрўси, шунингдек, ҳаёти ва фаолияти билан танишилди. 

Шу билан бирга “Динамо” ЖТСЖКнинг бокс залида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Мирзо Улуғбек тумани Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси “Динамо” ЖТСЖК, спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаби, Ихтисослаштирилган ўқув марказининг ҳарбий хизматчилари билан Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат ўтаётган профессионал, халқаро ареналарда юқори натижаларга эришган спортчилар билан биргаликда “Мастер класс” тадбирлари ўтқазилди. 

Маҳорат сабоқларини икки карра жаҳон чемпиони, икки бор Осиё ўйинлари ғолиби, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, майор Элшод Расулов, уч карра Олимпия ўйинлари совриндори, икки карра Жаҳон чемпиони, “Ўзбекистон ифтихори”, “Эл-юрт ҳурмати” ордени, “Ўзбекистон” белгиси кўкрак нишони соҳиби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи, майор Ришод Собиров, икки карра Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори, сержант Баходир Жалолов, “Динамо” спортчилари Муроджон Аҳмадалиев, Санжар Турсунов, Дилшод Рўзметов, бокс бўйича миллий терма жамоа катта мурабийи, “Uzbek Tigers” бош мураббийи Тўлқин Қиличев ўтқазишди.

Бу орқали ёшларни жисмоний тарбияга кенг жалб қилиш, спорт турларини оммавийлаштириш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, гиёҳвандликнинг олдини олиш, уларни турли салбий таъсирлардан сақлаш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлашга урғу қаратилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг