UZ

Сўнгги янгиликлар

22:15Хабаровскдаги халқаро турнир: Барча боксчиларимизда ғалаба! 1 19:42Украина терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби аниқ 0 19:21Майк Тайсон: "Ҳеч қандай сценарий йўқ, шунчаки Жейк Полни нокаут қиламан" 0 19:00Том Аспиналл камарини ўз уйидаги турнирда ҳимоя қилади 0 18:39"Ян билан жангимиз ғолиби чемпионлик учун октагонга чиқиши керак" - Вера 0 18:18ЎФА тасдиқлади. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Янги Зеландияга қарши ўйнайди 0 17:57"Мен у учун жуда йириклик қиламан" - Масвидаль Конор Макгрегор ҳақида 0 17:36Александр Усик 40 ёшгача жанг қилмоқчи 0 17:15Тарихда илк бор "Мастерс" 1/2 финалида икки чилилик ўйнайди 0 16:54Тонали – АПЛда мавсумнинг энг омадсиз трансфери 0 16:33Саудиядагилар Бивол-Бетербиев жангини қачон ўтказмоқчи? 0 16:12Кубаро Ҳакимова яна Жаҳон чемпионати шоҳсупасида! 0 15:51Ибрагимович Усикка қарши жанг қиладиган Фьюрига маслаҳат берди 0 15:30Тьяго Алькантара Каталонияга қайтиши мумкин 0 15:09Расман! Пэдди Пимблетт ўз юртида UFC фахрийси билан жанг қилади + ПОСТЕР 0

02 май 07:49
Янгиликлар

Кураш

Миллий курашимиз яна иккита комплекс спорт мусобақалари дастурига киритилди

Теглар :  Ҳайдар Фармон
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги мажлислар залида Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро мураббийлик семинарининг расмий очилиш маросими ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Халқаро Кураш ассоциацияси президенти Ҳайдар Фармон ҳам иштирок этди ва сўзга чиқди.

– Кураш биз учун нафақат севимли спорт, балки айни вақтда ҳаётимиз мазмунига ҳам айланиб улгурган. Биз курашни дунёда янада ривожлантириш йўлида бор куч ва имкониятларимизни ишга соляпмиз. Бу борада албатта Ўзбекистон ҳукумати, шахсан Президент Шавкат Мирзиёев жаноби олийларининг қўллаб-қувватлаши муҳим бўлмоқда.

Бир ой авал Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Спорт аккорд ташкилотининг Халқаро бизнес ва спорт саммитида кураш тақдимотини қилгандик. Халқаро спорт ташкилотлари, нуфузли ўйинлар дирекциялари билан музокаралар ўтказдик. Шуни мамнуният билан эълон қилмоқчиманки, курашни эндиликда Ислом бирдамлик ўйинлари, халқаро гимназия ўйинлари дастуридан ўрин олади. Биз бу бўйича ижобий келишувларга эришдик. 

Мустақил тан олинган спорт аъзолари иттифоқи (AIMS) аъзолигига қабул қилиниш жараёнининг амалий босқичи бошланди. Бу борада керакли масалалар бўйича ҳам саммит давомида AIMS Президенти Stephan Fox билан мулоқотлар бўлиб ўтди. AIMS Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан курашни тан олиниши ва келгусида Олимпия ўйинлари дастурига киритилишидаги муҳим муҳим қадамлардан биридир.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг