UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

30 май 13:16
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий олимпия қўмитаси жаҳон чемпионларини тақдирлади

Бугун, 30 май куни пойтахтимиздаги Олимпия шон-шуҳрати музейида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Чемпионлар юрт фаҳри» тадбири ташкил қилинди.

Ушбу тадбирда яқинда Москва шаҳрида меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ёш футболчиларимиз, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Бош котиби Сардор Раҳматуллаев, Профессионал футбол лигаси директори Омон Ғофуров, шунингдек, Тошкент кимё-технология институти қошидаги академик лицей ўқувчилари иштирок этишди.Тадбир давомида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов сўзга чиқиб, ёш чемпионларимизга ўзининг энг самимий тилакларини изхор этди.
"Энг аввало қўлга киритилган ушбу ғалаба билан яна бир маротаба табриклайман. Ушбу ғалабадан барчамиз хурсандмиз. Юртимизда яратилган имкониятлар кенглигидан мана шундай муваффақиятлар қўлга киритилмоқда. Сиз бугунги кун қаҳрамонларисиз. Тенгдошларингиз сизларга қараб янги марраларга интиладилар. Келажакда бунданда катта муваффақиятлар тилаб қоламан", - деди Жасур Матчанов.

Шундан сўнг ёш чемпионларга Миллий олимпия қўмитаси совғалари - велосипедлар тақдим этилди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг "Булбулча" болалар ашула ва рақс гуруҳи ўзининг чиқиши билан йиғилганларнинг кайфиятини ҳушнуд этди. Сўнгра тадбир иштирокчилари ёш чемпионларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожат қилишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг