UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

05 апр 16:24
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий олимпия қўмитаси журналистларни матбуот анжуманига таклиф этади

Миллий Олимпия қўмитаси мамлакатимизда яккакураш спорт турлари бўйича янги, жамоавий мусобақаларга асос солмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5368-сонли Фармони, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио (Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ҳамда XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги  ПҚ-2821-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қўмита томонидан “Олимпия келажаги” номи остида спортнинг яккама-якка кураш турлари бўйича жамоавий мусобақалар ўтказиш режалаштирилган.

Мусобақалар дзюдо, спорт курашлари, бокс ва таэквондо WTF спорт турлари бўйича ташкил этилади. Мазкур беллашувлар орқали Миллий олимпия қўмитаси ёшлар орасида истеъдодли спортчиларни саралаб олиш, спорт турлари бўйича вилоят терма жамоаларини шакллантириш, мамлакат миллий терма жамоаларига муносиб заҳира яратиш, шунингдек, республиканинг барча ҳудудларида спортчиларнинг тайёргарлик даражасини ўрганишни мақсад қилган.

“Олимпия келажаги” мусобақаси старт олиши арафасида эртага, 6 апрель куни Миллий олимпия қўмитаси конференц-залида юқорида номлари санаб ўтилган спорт федерациялар раҳбарияти, мураббийлар, юлдуз спортчилар ва журналистлар иштирокида катта матбуот анжумани ташкил қилинади. Анжуман соат 11:00да бошланади. Оммавий ахборот воситаларининг турли соҳаларида ижод қилаётган қалам аҳлини мазкур тадбирга таклиф этамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг