UZ

Сўнгги янгиликлар

23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0 16:21Светлана Осипова ва Диёрбек Тўхлибоев ҳам Осиё чемпионати шоҳсупасига кўтарилди 0 16:00Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Дзюдочиларимиз учун қуръа қандай келди? 0

09 мар 20:25
Янгиликлар

Бошқалар

Миллий олимпия қўмитаси МТРК билан ҳамкорликда янги онлайн дастурни эфирга тайёрламоқда

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар Ўзбекистон Миллий телелерадиокомпаниясига қарашли Медиамарказга ташриф буюришди.

Бугун Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроиловлар Ўзбекистон Миллий телелерадиокомпаниясига қарашли Медиамарказга ташриф буюришди ва бу ерда МТРК раиси Алишер Ходжаев ҳамда “Sport” телерадиоканали директори Зоҳид Каримов билан учрашишди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, алоқаларни мустаҳкамлаш, биргаликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. Жумладан У. Аҳмаджонов бундан буён МТРК ижодий ва техник ходимларини халқаро мусобақаларга МОҚ ҳисобидан олиб бориш, уларни Осиё ва Олимпия ўйинлари, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, хаттоки Гран При туркумидаги нуфузли мусобақаларга ҳам аккредетациядан ўтказиш ва бевосита иштирок этиши масаласида амалий ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

“Биз ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш тарафдоримиз. Бу йилги мавсумдан бошлаб футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг барча учрашувларини “Sport” телеканали орқали жонли трансляция қилишни йўлга қўйдик. Бу билан энг аввало мухлислар учун ажойиб совға ҳозирладик. Ўйлайманки бу ҳам МТРКнинг ҳам ПФЛнинг ютуғи бўлди. Демак ўзаро ҳамкорлигимиз натижасини бера бошлади. Ташаббусимизни қўллаб-қувватлаганингиз учун, Алишер Джуракулович сизга миннатдорчилик билдираман” – деди Умид Аҳмаджонов.

Ўз навбатида МТРК раиси бунга жавобан “Sport” телерадиоканали Миллий олимпия қўмитасининг энг асосий ахборот ҳамкори бўлиши, бундан буёғига ҳам МТРК раҳбарияти спорт мусобақаларини жонли трансляция қилиш масаласида бор имкониятни ишга солишга ваъда берди.


“Бугунги учрашувдан жуда ҳурсанд бўлдим, боиси ўзаро ҳал этиладиган масалалар тўпланиб қолганди. Энг аввало Жисмоний тарбия ва ва спорт вазиридан вилоятлардаги спорт иншоотларида жонли эфирга чиқиш учун шароитлар яратиб берилишини илтимос қилардим. Биз ҳам спорт мусобақалари тўғридан-тўғри эфирга узатилиши тарафдоримиз. Аммо, мамлакатимизнинг барча спорт мажмуаларида ҳам бу борада шароит мавжуд эмас. Айниқса вилоятлардаги иншоотларнинг комуникациясига эътибор кучайтирилса нур устига аъло нур бўлар эди. Қайсиларида телекомуникация тизимида муаммолар бўлса, баъзиларининг ёритиш тизимида камчиликлар кўзга ташланади. Агар шу муаммоларнинг бартараф этишга ёрдам берсангиз, жонли эфирлар масаласи узул-кесил ҳал этиларди” – деб таъкидлаб ўтди А.Ходжаев.


Шоакрам Исроилов бу борада тегишли мутасаддиларга кўрсатма беришни ва ишларни шахсан ўз назоратига олишни айтиб ўтди.

Шунингдек, учрашув давомида “Sport” телеканалида янги онлайн дастурини ташкил этиш масаласи муҳокама этилди. Шартли номи “Спорт Клуб” бўлган мазкур дастур аҳоли дардини эшитиш, спорт федерациялар раҳбарлари билан жонли эфирда бевосита мулоқот қилиш, фарзандларини спортчи қилиш ниятига юрган ота-оналарга зарур маслаҳат ва тавсиялар бериш, мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини ошириш  мақсадида ташкил этилмоқда. Бугун томонлар бу борада ҳам келишувга эришишди.

Учрашув якунида У.Аҳмаджонов ва Ш.Исроилов онлайн дастур тасвирга олинадиган МТРК павильонларидан бирининг фаолияти билан ҳам танишишди. Бу ерда яратилган шароитларни кўздан кечиришди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
10 мар 07:44:38
Husniddin Mirzaliyev
Худди мени эшитгандай тасаввур уйғоняпти.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг