UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

28 июн 07:30
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий олимпия қўмитаси ОАВ ходимларини байрам билан табриклади

Теглар :  МОҚОАВТадбир
Олиб борилаётган ишларни аҳолига етказиб бериш, уни тарғиб қилишда оммавий ахборот воситаларининг тутган ўрни жуда катта.

Айнан ушбу соҳа вакиллари сабаб жойларда бўлиб ўтаётган тадбирлар, амалга оширилаётган ишлар, янгиликлар, муваффақиятлар ва камчиликлардан бохабар бўламиз. Оммавий ахборот воситалари халқимиз ҳаётига, унинг қувонч ва ташвишларига тобора яқин бўлиб, давлат ва халқ орасидаги ҳақиқий «кўприк» вазифасини бажармоқда. Ҳусусан, спорт ривожи йўлида ҳам «тўртинчи ҳокимият» вакилларининг ўрни беқиёсдир.

27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси томонидан қалам аҳли учун ўзига хос тадбир ташкил этилди. Унда журналистиканинг турли йўналишларида, жумладан ТВ, газета, интернет нашрларида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ оммавий ахборот воситаси ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам иштирок этди ва журналистларни байрам билан табриклаб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

«Ассалому алайкум Ҳурматли журналистлар. Бугунги байрамингиз билан чин кўнгилдан табриклайман. Авваламбор, ижодий фаолиятингизда омадлар тиламоқчиман. Олиб борилаётган ислоҳотларни айнан сизлар халққа етказиб берасизлар. Бунинг учун катта раҳмат. Миллий олимпия қўмитаси сизлар билан ҳамкорликда ишлашга тайёр.

Август ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида ҳам биргаликда фаолият олиб борамиз. Вақт ажратиб тадбиримизга ташриф буюрганингиз учун раҳмат. Яна бир маротаба байрамингиз муборак бўлсин», – деди Умид Аҳмаджонов.

Шундан сўнг қалам аҳлига Миллий олимпия қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг