UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради 0 23:50Жаҳонгир Жумаев таниқли UFC собиқ жангчисини илк раунддаёқ нокаутга учратди! 0 23:20Жангига Ўзбекистонда тайёрланган Сергей Ковалёв Фьюри-Усик кардида рингга чиқди 0 23:10Тайсон Фьюри Александр Усикга қарши! ОНЛАЙН 0 20:12Моҳигул Ҳамдамова делегациямизга навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди 0 19:51"Реал" "Ливерпуль"нинг 70 млн евролик футболчисини сотиб олиши мумкин 0 19:30Усик Фьюрига: "Қўрқма!" 0 19:09Парижда ўтган Bellator турнирининг марказий жанги ғолибини ҳакамлар аниқлаб беришди 0 18:48Камару Усман Хамзат Чимаев ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди 0 18:27"Челси" 17 ёшли футболчи учун 65 млн. евро бермоқчи 0 18:06Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов машғулотларнинг илк босқичини якунлади, кейинги манзил АҚШ + ФОТО 0 17:45Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 58 турнирида жанг қилди 0 17:24Ҳавасбек Асадуллаев Қозоғистон таркибига ўтган терма жамоамиз собиқ боксчиси билан жанг қилди 0 17:03АПЛда "Мавсум футболчиси" соврини ғолиби аниқланди 0 16:42Рэпер Дрейк Тайсон Фьюрининг ғалабасига катта пул тикди 0

25 авг 20:43
Янгиликлар

Осиё ўйинлари

Миллий олимпия қўмитаси совриндор спортчиларимизга эксклюзив қўл соатлари тақдим этди + ФОТО

Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари ўзининг энг қизғин палласига кирган.

Мусобақанинг ортда қолган етти кунида ўзбек спортчилари 22та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Бугун, 25 август куни Жакартадаги Олимпия шаҳарчасида мазкур Осиё ўйинларида совриндор бўлган бир қатор спортчиларимизга эсдалик совғаларини топшириш маросими бўлиб ўтди.

Олимпия шаҳарчасидаги Ўзбекистон спорт делегацияси ишчи гуруҳи штабида Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов Осиё ўйинларида шоҳсупага кўтарилган бир қатор спортчиларимизга МОҚ буюртмасига биноан махсус ишлаб чиқарилган эксклюзив қўл соатларини тақдим этди.

Биринчилардан бўлиб ушбу эсдалик совғалари Оксана Чусовитина, Никита Рафалович, Дмитрий Шокин, Адҳам Эргашев, Достон Ёқубов, Мурод Холмуродов, Нигора Турсунқулова, Светлана Осипова, Мадина Маннопова ва уларнинг мураббийларига топширилди.

Миллий Олимпия қўмитаси бундан кейин ҳам ушбу анъанани давом эттиради ва мусобақада шоҳсупага кўтариладиган ҳар бир спортчимиз ва уларнинг мураббийларини алоҳида эсдалик совғалари билан тақдирлаб боради.

P.S. Ушбу эксклюзив соатлар Осиё ўйинларида муваффақиятга эришган спортчиларимизнинг кайфиятини кўтариш, уларнинг кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиш мақсадида совға қилинди. Ҳамюртларимиз ватанимизга қайтганларидан сўнг Ўзбекистон ҳукумати томонидан ажратилган алоҳида пул мукофотлари билан ҳам тақдирланадилар.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
25 авг 21:05:15
panasia
Normolno
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг