UZ

Сўнгги янгиликлар

14:39Бетербиев Бивол билан жанг қолдирилиши ҳақида: "Шифокорлар туриб олишди" 0 14:17Бугун Goygol Cadet European Cup турнирида яна икки ёш дзюдочимизга мухлислик қиламиз 0 13:55Бивол Бетербиев билан қодирилган жанг ҳақида фикр билдирди 0 13:31Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди! 0 13:10Жонс октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди 0 12:48Австрия ва Швейцария қўшҳоким, Ўзбекистон эса... 0 12:27WBO Oriental камари соҳиби Олимжон Назаров ҳамда Абдурасул Исмоилов тарозидан ўтишди, бугун Кореяда жанг + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 12:25Дмитрий Бивол 1 июнь куни энди кимга қарши жанг қилиши маълум бўлди 0 12:02«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин 0 11:39Тайсон Фьюри Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб келди + ФОТО 0 11:17UFC 301 турнирида бонус қўлга киритган спортчилар номи аниқ бўлди 0 10:55Бугун Бразилияда ўтказилган UFC 301 турнирининг барча натижаси битта саҳифада 0 10:34МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик 0 10:13Бугун Душанбе "Катта Дубулға" турнирида оғир вазнли дзюдочиларимизга мухлислик қиламиз 0 09:52UFC 301 турнирининг марказий жанги тўлиқ давом этди 0

02 май 09:01
Янгиликлар

Бошқалар

Миллий олимпия қўмитаси уюшмаган ёшларни спорт остида бирлаштирмоқчи

“Бунёдкор” стадионида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамкорлигида оммавий спорт тадбирига старт берилди.

Унда пойтахтимиздаги 12 туманининг профилактик, пробация ҳисобида турган ҳамда уюшмаган ёшлар мини-футбол, стол тенниси ва эстафета йўналишларида ғолиблик учун баҳс олиб боришмоқда. 

Мусобақанинг очилиш маросимида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, генерал-майор Азиз Тошпўлатов, МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов иштирок этишди. Мутасаддилар сўз навбатида Президентимиз томонидан ҳар бир қатламдаги ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари учун яратиб берилаётган шароитлар, соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор хусусида тўхталиб ўтишди.



«Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси муҳтарам Президентимиз илгари сураётган Миллий ғоя – Соғлом турмуш тарзини тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Олимпизмнинг пок ва эзгу ғояларини тарғиб қилиш, ушбу жараёнга ёшларни ҳам жалб қилиш борасида изчил ишларни давом этирмоқда. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, ҳусусан Тошкент шаҳар Бош бошқармаси томонидан ҳам оммавий спортни тарғиб қилиш, аҳоли саломатлиги ва хавсизлигини мустаҳкамлаш масаласида кўплаб амалий тадбирлар ташкил этиб келинаётганидан хурсандмиз. Президентимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг тинчлиги, хавсизлиги йўлида олиб бораётган улкан хизматларингиздан миннатдормиз. Ўзаро ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин!», – деди МОҚ раиси.

Регламентга кўра, кеча мусобақанинг саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Бугун эса финал беллашувлари ва ёпилиш маросими ўтказилиши белгилаб қўйилган. Таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақани ташкил этишдан мақсад жисмоний тарбия ва спортни аҳолимизнинг ҳар бир қатлами ўртасида тарғиб қилиш, уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларида спорт билан шуғулланишларини ташкил этишдан иборатдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг