UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Атлетико" таркибни тубдан янгилайди 0 18:51Каспер Рууд Женевадаги турнирда 1/2 финалга йўл олди 0 18:30Конор Макгрегорга Ислам Махачевнинг камари қизиқ эмас! 0 18:09"Ҳумо" еттита янги трансферни эълон қилди ва жамоанинг 3 нафар аъзоси билан шартномани узайтирди 0 17:48Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Хитойдаги турнирда қатнашади. Рақиблар маълум! 0 17:27Коллинз 23 та учрашувда 21 тасида ғалаба қозонди, у Топ-10`га қайтади 0 17:06Усик Дуэйн Жонсон фильмида ММА афсонаси ролини ижро этади 0 16:45Нурхон Қурбонова кетма-кет иккинчи бор жаҳон чемпиони бўлди! 0 16:24"Манчестер Сити" Чемпионшип финалидан 20 млн фунт стерлинг ишлаб олиши мумкин 0 16:03Жокович Geneva Open 1/2 финалига чиқди 0 15:42Конор қайтиши ҳақида: "Мен тайёрман, навбатга туришсин" 0 15:21Сафия Бурханова ўз йўналишида тенгсиз эканини исботлади! 0 15:00Мбаппе бўлажак жамоаси ҳақида: "Мен билмайман. Онамдан сўранг" 0 14:57Бразилия ва Кореяни таслим этган Ўзбекистон жаҳон чемпионатининг 1/2 финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 14:39"Вискини ташла ва машғулотларга кириш". Усман Макгрегорга мурожаат қилди 0

25 дек 09:20
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий олимпия қўмитаси йил сарҳисобига тайёргарлик кўрмоқда

26 декабрь куни пойтахтимиздаги “Наврўз” тантаналар саройида йил жорий йил якунларига бағишланган “Миллий спорт мукофоти-2019” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган мазкур тадбирда йил давомида спортимиз ривожи йўлида меҳнат қилган энг яхши атлет ва мураббий, федерация, ҳакам, спорт мутасаддилари, журналист ва масъул ташкилотлар 20 га яқин номинация бўйича тақдирланишади. 

Бугун “Наврўз” тантаналар саройида МОҚ ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги раҳбарияти, тадбир ўтказилиши учун масъул бўлган ишчи гуруҳ вакиллари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда тадбирнинг бадиий қисми, безатиш ишлари ва таомлар менюсидан тортиб ташкилий жараён билан боғлиқ барча кичик деталларгача муҳокама қилинди. Спортимиз юлдузлари иштирокида ўтадиган тақдирлаш маросимини мухлислар янги йил оқшомида, аниқроғи, 31 декабрь куни соат 20:30 дан бошлаб “Спорт” телеканалида томоша қилишлари мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг