UZ

Сўнгги янгиликлар

09:12Свёнтек Рим турнири бош соврини учун кортга чиқади, бу унинг 25-финали! 0 08:51Самарқанд мезбонлик қиладиган триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан ташкил этилган матбуот анжуманидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:30Франция терма жамоасининг Евро-2024 учун таркиби маълум 0 08:09Ўзбекистонлик собиқ UFC жангчиси Ислам Махачев билан машғулот ўтказди + ФОТО 0 07:48Олимпиада совриндорлари Париж-2024 йўлланмаси учун Самарқандда кураш олиб боради. Триатлон бўйича Жаҳон кубоги олдидан матбуот анжумани ташкил этилди 0 07:27Осиё чемпионатининг иккинчи куни тўрт нафар таэквондочимиз даянга чиқади 0 07:06"Барселона" Ферминнинг дубли эвазига "Альмерия" майдонида ғалабага эришди 0 06:45Бугун Баҳодир Жалолов ва 10 нафар боксчимиз рингга кўтарилади 0 20:59Ўзбекистон делегацияси Париж-2024 учун яна бир йўлланмани қўлга киритди! 0 20:10Леннокс Льюис: "Усик уруш орқали рингга келди" 0 19:47Хамес "Бока Хуниорс"га ўтиши мумкин 0 19:25"Рингга чиқаётганимда бокс ҳақида ўйламайман, дуо қиламан" - Усик 0 19:02Олимпиада Парижга қанча даромад олиб келиши ҳисоблаб чиқилди 0 18:41"Агар Фьюрининг ўз ҳакамлари бўлмаса, у ютқазади" - Форман 0 18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0

19 сен 11:36
Янгиликлар

Тадбирлар

Миллий олимпия қўмитасида “Бир жамоа” видеоклипининг тақдимоти бўлиб ўтди

Миллий олимпия қўмитасида жорий йилнинг 6-13 октябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги ПараОсиё ўйинларига бағишланган тадбир ташкил этилди.

Клип намойиши олдидан таниқли қўшиқчи ва режиссер, эстрадамизнинг ёрқин юлдузларидан бири Лола сўз олиб, шундай деди:

“Миллий олимпия қўмитаси, Паралимпия ассоциацияси ва мактабгача таълим вазирлигидан ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича таклиф тушгач, иккиланмасдан уни қабул қилдим. Чунки бу мен учун янги чорлов, ўзига ҳос чақириқ эди. 

Мен клипда замонавий суперқаҳрамонларни, барча қийинчиликларга бардош бера оладиган, иродаси мустаҳкам инсонларни акс эттиришни ҳоҳладим. Лойиҳада Раъно Шодиевани ҳисобга олмаганда бирорта профессионал актерлар хизматидан фойдаланмадик. 

Аксинча, Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси спортчиларини тасвирга олиш ишларига жалб қилдик. Улар чиндан ҳам қаҳрамонлар. Бугун ушбу клипни томоша қилиб бунга ўзингиз ҳам амин бўласиз. Уларда ниҳоятда мустаҳкам ирода, сабр-бардош, хаётга бўлган ишонч ва умид мужассам. Мен биз билан ушбу лойиҳа устида ишлаган барча-барчага ўз миннатдорчилигимни изҳор қиламан. Ўйлайманки, “Бир жамоа” лойиҳаси мухлисларга манзур келади”.

Лойиҳада айтиб ўтганимиздек, паралимпиячи спортчилар, нуфузли халқаро турнирлар ғолиблари қатнашишган. Улар видеомаҳсулот давомида ўз ҳаракатлари билан ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтиш мумкинлиги ва муваффақиятга етакловчи йўл оғир аммо шарафли эканлигини намойиш этиб беришади. 

Таъкидлаш лозимки, мазкур ижтимоий лойиҳа қўпгина паралимпия спортчилари, имконияти чекланган инсонлар учун яхшигина мотивацион характерга эга ва яқинда старт оладиган ПараОсиё ўйинларида паралимпиячиларимиз кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб, уларни янгидан янги ғалабалар сари чорлаши шубҳасиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг