UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Макгрегор Пол - Жошуа жангига жуда катта пул тикмоқчи 0 14:10Жейк Пол ва Энтони Жошуа нигоҳлар тўқнашувида нималар деди? 0 13:49Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди" 0 13:28Энтони Жошуа: "Усик Фьюрини биринчи жангда нокаутга учратишини хоҳлаганман" 0 13:07WBC президенти Жошуа билан жанг натижасидан қатъи назар, Полни ҳурмат қилишга чақирди 0 12:46Топурия Пётр Ян билан жанг қилмоқчи 0 12:25Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди 0 12:04PFL чемпиони Мовлид Хайбулаевга "ҳукм" ўқилди 0 11:43Байдулаев — Царукян ва Махачев кураши ҳақида: "Осмон ва ер" 0 11:22Жейк Пол: "Сўнгги 10 йилда бокс учун ҳеч ким мендан кўпроқ иш қилмади" 0 11:01Зидан "Реал"га қайтмоқчи эмас! 0 10:40Хоакин Бакли Махачев Усманга қарши жангдан кейин нима сабабдан фаолиятини якунлаши мумкинлигини айтди 0 10:19"60 сонияда нокаут!" Макгрегор Жошуа - Жейк Пол жангига тахминини айтди 0 09:58Холли Холм Ронда Роузи билан реванш жангига тайёр 0 09:37Араб Кубоги. Иорданияни иродали тарзда мағлуб этган Марокаш бош соврин соҳиби бўлди 0

22 фев 19:05
Янгиликлар

Енгил атлетика

Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон Енгил атлетика федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди

Теглар :  Енгил атлетика
Конференцияни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов олиб борди.

Унда 2013–2016 йиллар давомида амалга оширилган ишлар юзасидан федерация раҳбариятининг ҳисоботи тингланди. 

Маълумки, ўтган тўрт йил давомида енгил атлетика бўйича мамлакатимиз спортчилари кўплаб халқаро турнирларда, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионатларида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб, совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди. Шу билан бирга юртимизда ҳам қатор ички ва халқаро мусобақалар юқори савияда ташкил қилиниб, янгидан-янги иқтидорлар сафи кенгайди. 

Қолаверса тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси саналган Олимпия ўйинларига ҳам лицензияларнинг энг кўпини айнан ушбу спорт вакиллари қўлга киритишганди. Аммо ҳозирча енгил атлетикачиларимиздан ҳеч бири Олимпия ўйинлари совриндорлари орасига кира олмади.  

Сўнгги йилларда спортнинг кўпгина турлари қаторида енгил атлетикага ҳам давлатимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда. Конференцияда спортнинг ушбу турини мамлакатимизда ёшлар орасида янада оммавийлаштириш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, терма жамоаларда селекция ишларини кучайтириш, мураббийлар малакасини ошириш ва албатта навбатдаги Олимпия ўйинлари Токио 2020да муваффақиятли иштирок этиш федерациянинг устувор вазифалари сифатида белгиланди. 

Конференцияда шунингдек, Енгил атлетика федерацияси раҳбариятининг янги таркиби сайланди. Жумладан, Ўзбекистон Енгил атлетика федерацияси раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Ғуломжон Ибрагимов, унинг биринчи ўринбосари этиб “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси бошқарув раиси ўринбосари Олимхон Рустамов бир овоздан сайланишди. 

Абдулло Сагдиев, Бехзод Миртемиров, Бахтиёр Икрамжановлар раис ўринбосари лавозимига, Камолиддин Рўзимуҳамедов эса Бош котиб лавозимига сайланишди. 

Яна бир янгилик. Айни вақтда пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионига ёндош ҳудудда енгил атлетика бўйича махсус спорт мажмуаси ҳамда федерациянинг янги биноси қад росламоқда. Федерация раҳбариятининг сўзларига кўра мазкур мажмуа шу йилнинг апрель ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бу ўз навбатида спортнинг ушбу турини мамлакатимизда янада ривожланиши ва оммавийлашувига хизмат қилиши шубҳасиз.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг