UZ

Сўнгги янгиликлар

10:24Мадрид. Надаль иккинчи даврада ҳам ғалабага эришди 0 10:01Бокс. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатини ғалабалар билан бошладик 0 09:38Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди 0 09:17Кёртис Блэйдс UFC чемпионини жангга чорлади 0 08:45UFC собиқ чемпиони Алжемейн Стерлинг ҳамюртимиз Богдан Гусковнинг ғалабасига муносабат билдирди 0 08:12Царукян Макргегор - Чендлер жангига тахмин билдирди 0 07:45МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди 0 07:05UFC Vegas 91 турнири бонус соҳиблари эълон қилинди. Улар орасида ҳамюртимиз Богдан Гусков ҳам бор! 0 06:52Гусков - Спэнн жангида нокаутгача ҳисоб қандай кетаётган эди? (Ҳакамлар ҳужжатидан кўчирма) 0 06:18Даҳшат! Богдан Гусков UFC топ-15 вакили Раян Спэннни нокаутга учратди! 0 06:01Саиджамшид Жафаров иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 0 20:46"Байер" юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум 0 20:25АҚШда UFC 300 турнирининг яна бир жангчиси гонорари музлатиб қўйилди 0 20:04Mutua Madrid Open. Дунёнинг 8-ракеткаси баҳсни якунига етказа олмади 0 19:43Исраэль Адесанья Перейрага қарши тўртинчи жангини эслади 0

20 мар 11:14
Янгиликлар

Паралимпия

Миллий паралимпия қўмитаси томонидан ҳам ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб бориляпти

Қашқадарё вилоятида бўлиб турган Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ишчи гуруҳи Ғузор ва Дехқонобод туманларидаги спорт мактабларида бўлди.

Қўмита раиси маслаҳатчиси Анвар Мурсакулов Қашқадарё вилоятига амалга оширган хизмат сафари давомида вилоят Спорт бошқармаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Тиббий ижтимоий эксперт комиссияси, Ёшлар ишлари агентлиги масъуллари билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни оммавий спортга қамраб олиш масаласини муҳокама қилди. 

Шунингдек, Ғузор ва Деҳқонобод туманларидаги спорт мактабларида паралимпия йўналиши бўйича фаолият юритаётган тренерлар билан матонатли ёшларимизни спортга жалб қилишдаги муаммо ва камчиликлар, айниқса, тоғли ҳудудлардаги ёшлар ўртасида паралимпия спорт турларини оммалаштириш масалалари тўғрисида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилиш якунида ҳудуддаги мавжуд имкониятлар ва хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда, ногиронлиги бўлган шахсларни жисмоний тарбия ва спортга қамраб олиш бўйича туманнинг алоҳида дастури ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг