UZ

Сўнгги янгиликлар

18:20Рэшфорд "Манчестер Юнайтед" сафидаги 400-ўйинини ўтказди 0 17:59Холифилд Тайсон билан жанг қиладиган Полга маслаҳат берди 0 17:46Таэквондочиларимиз Осиё чемпионатининг илк кунини бронза медали билан якунлади 0 17:38"Ролан Гаррос". Рафаэль Надаль келаси ҳафта Парижга етиб боради 0 17:1717 май куни Баҳодир, Ҳасанбой, Абдумалик ва яна 8 нафар боксчимиз Россияда рингга кўтарилади 0 16:55Аллегри Италия Кубоги тарихига кирди 0 16:32Осиё бокс конфедерацияси Баҳодир Жалоловга эътибор қаратди 0 16:10Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича лицензион турнир бошланди 0 15:48Хабаровск. Тўрт нафар боксчимизнинг барчасида ғалаба 0 15:25"Арсенал" бўйи деярли 2 метрли ҳужумчи учун 80 миллион евро тўлашга тайёр 0 15:04Самарқандда триатлон ва пара триатлон бўйича Жаҳон кубоги бошланмоқда 0 15:04Мераб Двалишвили таксида автофалокатга учради + ФОТО 0 14:43Альдо UFC билан шартномасини узайтириши мумкин 0 14:22Халеп Париж турниридаги учрашувини якунига етказа олмади 0 14:01Евро-2024 учун илк терма жамоа якуний таркибини эълон қилди 0

08 окт 18:16
Янгиликлар

Минг нафар ёшларнинг энг кучлилари аниқланди

Пойтахтимиздаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида Ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаси ўз ғолибларини аниқлади.

Мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ва Қорақалпоғистон Республикасидан 1000 нафарга яқин спортчилар иштирк этган мазкур кубок мусобақалари ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида яккалик машқлар, беллашув, Темурийлар жанг усули ва жамоавий йўналишларда бўлиб ўтди.

- Бу галги мусобақаларнинг жамоавий кўргазмали машқларининг қонун-қоидасига бироз ўзгартириш киритдик. Биласиз, таэквондо, каратэ, у-шу жанг санъатларида корейц, япон, хитой халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари усуллар орқали намойиш қилинади. Биз ҳам шу маънода ҳар бир жамоа миллатимизнинг тарихий қаҳрамонлари образини Ўзбек жанг санъати усуллари орқали намойиш этиши лозимлигини белгиладик. Очиғи, 14 ҳудуднинг мураббийлари ва спортчилари томонидан ишлаб чиқилиб, ижро этилган усуллар барчага бирдек манзур бўлди. Асосийси, миллий қадриятларимиз ёшлар ўртасида янада оммалашди. Ўзбек жанг санъатининг янги-янги кўргазмали машқлар жамланмаси яратилди. Бу эса халқимизнинг бой анъаналари тарғиботига хизмат қилади, албатта. Шу ўринда айтиш лозимки, ушбу кубок баҳсларида сараланган терма жамоа жорий йилнинг ноябрь ойида Италияда яккакураш спорт турлари бўйича ўтадиган Жаҳон кубогида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилади, – дейди Республика Ўзбек жанг санъати федерациясининг Тошкент шаҳар бўлими ижрочи директори Баҳодир Назаров.

Ўзбекистон кубогида умум жамоалар натижасига кўра, пойтахтлик спортчилар 1-ўрин, Тошкент вилояти вакиллари 2-ўрин, Андижон жамоаси эса фахрли 3-ўринни эгаллади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг